RU

Последние новости

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  1 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  35 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  1

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб Новости

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида Шимолий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди.

Ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Шундай қилиб ҳал қилувчи саралашда илк рақибимиз Шимолий Корея бўлади. Бу жамоани хоҳ Шимолий Корея денг, хоҳ КХДР.


Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 20'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

КНДР

Стадион: 24205 зрителей

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Остон Урунов (Аббосбек Файзуллаев)
71'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Фаррух Сайфиев)
87'  Jaloliddin Masharipov (Акмаль Мозговой)
87'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)



Албатта, ўйинга яқин қолганда рақиб ҳақида янада кўпроқ маълумот берамиз, ҳозир эса асосан улар ҳақидаги умумий тушунча ва қандай қилиб 3-босқичга етиб келгани ҳақида суҳбатлашамиз.




Биасизми, бу жамоа икки марта ЖЧда қатнашган


Ҳа, шундай. Биз кўпинча кучсиз деб биладиган КХДР терма жамоси ўз тарихи мобайнида икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчиси олис 1966 йилга бориб тақалади. Ўшанда шимолликлар Осиё-Океания ўтиш ўйинида Австралия билан беллашиб, 6:1 ҳамда 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда Осиёдан ЖЧнинг ягона иштирокчисига айланганди.

Иккинчи иштирок эса 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалга тўғри келади. Бунда Шимолий Корея ҳал қилувчи босқичда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб ЖЧ йўлланмасига эга чиққанди. Яна кимларни ортда қолдириб дейсизми, Саудия Арабистони, Эрон ва БААни. Келинг, шу ўринда натижаларни эслаб ўтамиз.




1-тур. БАА - КХДР 1:2
2-тур. КХДР - Жанубий Корея 1:1
3-тур. Эрон - КХДР 2:1
4-тур. КХДР - Саудия Арабистони 1:0
5-тур. КХДР - БАА 2:0
6-тур. Жанубий Корея - КХДР 1:0
7-тур. КХДР - Эрон 0:0
8-тур. Саудия Арабистони - КХДР 0:0

Кейинчалик мундиалда "G" гуруҳидан жой олган Шимолий Корея Бразилия, Португалия ва Кот-Д'Ивуарга қарши майдонга тушиб, барча ўйинларда мағлуб бўлган ва ноль очко билан мусобақани тугатган.




КХДР учинчи босқичга қандай етиб келди?


Яна ҳозирги даврга қайтамиз ва Шимолий Кореянинг қандай қилиб учинчи босқичга етиб келгани ҳақида фикр юритамиз. Бу жамоа рейтингда бирмунча юқори ўринда бўлгани сабаб иккинчи босқичдан курашга қўшилди ва қуръа пайтида Япония, Сурия ва Мьянма билан бир гуруҳда жой олди. Гуруҳдаги барча 6та учрашувни ғалаба билан якунлаган Япония терма жамоаси 18 очко тўплаб кейинги босқичга чиққан бўлса, КХДР 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллади ва Сурияни ортда қолдирган ҳолда учинчи босқичга етиб келди.

2-босқичдаги натижалар:

1-тур. Сурия - КХДР 1:0
2-тур. Мьянма - КХДР 1:6
3-тур. Япония - КХДР 1:0
4-тур. КХДР - Япония 0:3 (техник ғалаба, Японияда "тарқалаётган каксаллик сабаб" КХДР бу ўйинга мезбонлик қилишдан бош тортди ва натижада рақиб фойдасига техник ғалаба ёзилди).
5-тур. КХДР - Сурия 1:0
6-тур. КХДР - Мьянма 4:1

Эътибор бериб қарасак, КХДР 9 очкони икки бор Мьянма ва бир марта Сурияни мағлуб этган ҳолда қўлга киритган. Нега Сурия чиқа олмади? Чунки улар уйда КХДР ва Мьянмани ютгани билан сафарда айнан Мьянмага қарши 1:1 ҳисобида якун топган. Мана шу дуранг Сурияни гуруҳда қолдириб кетди.




Яна бир маълумот шуки, КХДР охирги 2та уй учрашувини ўз майдонида эмас, балки Лаос пойтахти Вьентьянда ўтказди. Бу ерда "Янги Лаос Миллий Стадиони" бор бўлиб, ўз бағрига 25 минг томошабинни сиғдира олади.

Ҳозирча Шимолий Корея терма жамоасининг 3-босқич уй учрашувларини қаерда ўтказиши аниқ эмас. 19 ноябрь куни КХДР майдонига сафар қилишимизни ҳисобга олсак, бу ҳам биз учун муҳим ҳисобланади. Балки ОФК КХДРга яна Лаосдаги стадиондан фойдаланишга рухсат берар. Буни энди вақт кўрсатади.




P.S. КХДР терма жамоасини айни пайт 46 ёшли маҳаллий мутахассис Син Ёнг Нам бошқаряпти. Сурияга қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида гол уриб ўз жамоасига ғалаба тақдим этган футболчи Жонг Ил Гван бўлиб, у 1992 йилда туғилган ва КХДР тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 2011 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган бу ҳужумчи шу пайтгача 80 ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган.


Х.Холиқов.


Муаллифнинг олдинги мақолалари  

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?    

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?        

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика