RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ЖЧ-2022 саралаши қандай ўтиши маълум, биздаги вазият қандай? Новости

ЖЧ-2022 саралаши қандай ўтиши маълум, биздаги вазият қандай?

ФИФА 2022 йил Қатарда ўтадиган мундиалда аввал тахмин қилинганидек 48та эмас 32та терма жамоа иштирок этишини расман маълум қилди.

Демак ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ҳақида қисқача.
Қитъа: Осиё (ОФК)
Иштирокчи мамлакатлар сони: 46та.
ЖЧ йулланмаси: 4+1.
Саралаш босқичи: 3та ОФКда ва 1та плей-офф. ОФКда 5-ўринни қўлга киритган жамоа қайси минтақа вакили билан ЖЧ йўлланмаси учун баҳс олиб бориши қуръа орқали аниқланади.

Биринчи босқич: ФИФА рейтингида ОФК рўйхатида 35-46 ўринларда турган жамоалар ичидан 8та терма жамоа икки ўйин натижасига кўра танлаб олинади. Жуфтликлар аниқ:

Мўғулистон - Бруней
Макао - Шри-Ланка
Лаос - Бангладеш
Малайзия - Шарқий Тимор
Камбоджа - Покистон
Бутан - Гуам

Саралаш уйинлари 6 ва 11 июнь кунлари маълум булади. ОФК 8та жамоани ажратиб олганидан сўнг 2-раунд учун қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Қуръа 17 июль куни бўлиб ўтади.

2-раундда 40та терма жамоа 5тадан 8та гуруҳга бўлинадилар. Бу ҳам ФИФА рейтинги асосида тақсимланади. Ўзбекистон мазкур қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан жой олади.

Саралаш баҳслари Осиё Кубоги-2023 йулланмасини ҳал қилишини инобатга олган ҳолда унда Қатар ҳам иштирок этади.

1-саватча: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Хитой.

Қуръа ташлангунига қадар Хитой ва Ироқ терма жамоалари рейтингда жой алмашишлари мумкин. Ўзбекистонда бундай имконият сақланиб қолмаган. Ўртадаги тафовут 49 балл. Бунинг учун МТЖ кўпроқ ютиш имконияти мавжуд терма жамоалар билан ўртоклик ўйинларини ўтказиши керак эди. Гувоҳи бўлганингиздек Ўзбекистоннинг рақиблари орасида 2-босқични ўзидаёқ жуда кучли терма жамоалар жой олиши мумкин.

8та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4та иккинчи ўринни олган терма жамоа 3-босқичга йўл олади. У ерда 6та жамоадан иборат 2та гуруҳ тузилади. Якунда дастлабки 2-ўринни қўлга киритган терма ЖЧга йўл олса, икки гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро баҳс олиб борадилар. Ғолиб Океания, Жанубий Америка еки Шимолий Америка вакилига қарши майдонга чиқади.

Кўриб турганингиздек Ўзбекистон терма жамоасининг олдида жуда узоқ ва қийин йўл турибди.


Рейтинг: -74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика