RU

Последние новости

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари октябрь ва ноябрь ойида бўлади Новости

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари октябрь ва ноябрь ойида бўлади

ОФК март ва июнь ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги 2023 саралаши доирасидаги 4та тур ўйинларининг янги саналарини эълон қилди.

Унга кўра 7-8-турлар октябрь, 9-10-турлар ноябрь ойида бўлиб ўтади. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Яманга қарши нейтрал майдонда ўйин ўтказади. Ушбу баҳс қайси шаҳар, қайси стадионда ва соат нечада бошланиши ҳақидаги маълумотни Яман ФФ ОФКга 31 июль санасига қадар юбориши шарт.

12 ноябрда терма жамоамиз Сингапурни меҳмон қилади. Ниҳоят, 17 ноябрь куни вакилларимиз гуруҳнинг сўнгги турида Саудия Арабистонига қарши сафарда майдонга тушишади. Ноябрь ойидаги баҳсларни қабул қиладиган стадионлар ва бошланиш вақтлар ОФКга 31 августга қадар юборилиши лозим.



7-тур, 8 октябрь
Фаластин - Сингапур
Саудия Арабистони - Яман

8-тур, 13 октябрь
Яман - ЎЗБЕКИСТОН
Сингапур - Саудия Арабистони

9-тур, 12 ноябрь
Саудия Арабистони - Фаластин
ЎЗБЕКИСТОН - Сингапур

10-тур, 17 ноябрь
Саудия Арабистони - ЎЗБЕКИСТОН
Фаластин - Яман

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика