RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани) Новости

ЖЧ- 2022 саралаш. Фаластин бош мураббийи ғалабадан кейин йиғлади (Матбуот анжумани)

Бугун бўлиб ўтган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али кўз ёшларини тутиб тура олмай йиғлаб юборди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- Мен қўлга киртилган муҳим ғалаба билан бутун Фаластин халқини табриклайман. Бу ғалаба халқники, азиз мухлисларники (Шундан сўнг йиғлаб юборди, залда қарсаклар). Биз ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик, чунки ютишни жуда-жуда хоҳлагандик. Ҳамма футболчилар бир мақсад йўлида ҳаракат қилишди. Бугун ҳамма ўзини зўр кўрсатди. 


- Жамоамиз ғалаба қозонишига қанчалик ишонгандингиз? 

- Мен мураббий сифатида доим ижобий натижадан умид қилишим керак. Ўйиндан олдин бизни қўллаб турганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлди. Мен Жазоирдан келиб ишлаётган мураббийман ва хорижлик мураббий сифатида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. Агар кейинги учрашувларни ҳам яхши якунласак, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз. 


- Ўзбекистон - кучли жамоа, лекин бугун Фаластиннинг омади келди. Кейинги ўйинларда янада яхшироғига умид қилсак бўладими? 

- Энг муҳими, футболда асло тўхтаб қолиш керак эмас. Битта ғалабадан кейин умуман ҳаволаниб кетмаслик лозим. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва ҳар бир баҳсга ниҳоятда жиддий қараш лозим.

Рейтинг: +151   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика