RU

Последние новости

11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  0 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  6 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  5 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  17 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  11 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  4 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  10 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  14 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  4 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа Новости

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа

Тарих.

Хорватия ёки Марокаш ғалаба қозонади (тасаввур қилинг: Марокаш жаҳон чемпиони! Унгача эса бор-йўғи икки марта 0:0 ва иккита пенальтилар серияси) – жаҳон кубоги ғолибларининг тор суперэлита доираси кенгаяди. Ҳозирча бундайлари саккизта: Уругвай (икки марта), Италия (тўртта), Германия (тўртта), Бразилия (бешта), Англия (бир), Аргентина (иккита), Франция (иккита), Испания (битта).

4 миллион 200 минг аҳолига эга хорватлар жаҳон чемпионатиги ютган иккинчи энг кичик давлат (Уругвайдан кейин)га айланади. Ўша пайтда улар жаҳон чемпионати медалларининг тўлиқ тўпламига эга бўлади (бронза-98, кумуш-2018 ва олтин-2022), гарчи мамлакат мустақил давлат сифатида футбол ўйнаганига 30 йилдан камроқ вақт бўлганига қарамай!

Франция ғалаба қозонади - тарихда учинчи марта ва 60 йил ичида биринчи марта бир жамоа кетма-кет иккита жаҳон чемпионлигини қўлга киритади. Ҳозиргача фақат Италия 1934 ва 1938 йилларда, шунингдек, 1958 ва 1962 йилларда Бразилия бундай муваффақиятга эришган. Дидье Дешам эса икки марта жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган италиялик Витторио Поццодан кейин тарихдаги иккинчи мураббийга айланади. Бундан ташқари, у 98 йилда сардор ролида ҳам эди!

Аргентина ғалаба қозонади - Лео Месси ўзини Диего Марадона билан тенглаштириб, биринчи марта жаҳон чемпионлигини кўтаради. Мен уни Пеле билан солиштирмаган бўлардим. Қирол - барибир  қиролдир, Худо уни асрасин!

Аргентина Америкадан ташқарида ҳам биринчи марта ғалаба қозонади (у уйда ва Мексикада ғалаба қозонган) ва Марокаш каби Европанинг кетма-кет тўртта жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган мисли кўрилмаган сериясини бузади.

Сиз кимга мухлислик қиласиз? Бугун ўйиндан сўнг инглиз ота-ўғиллар менга Марокашга мухлислик қилишларини айтишди. Чунки улар Франция ёки Аргентинани хоҳламайдилар, марокашликлар эса тарихда ярим финалга чиққан илк Африка жамоасидир. Хўш, нега у ҳаммасини ютмаслиги керак?


Игорь Рабинер


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика