RU

Последние новости

17:56"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонса, футболчиларнинг ҳар бирига 1 миллион евродан мукофот пули беради  9 17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  5 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  6 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  4 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  3 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  18 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  2 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  21 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  16 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7

ЖЧ-2018дан ДЕБЮТ кундалик Новости

ЖЧ-2018дан ДЕБЮТ кундалик

Теги :  ЖЧ-2018
ЎФАда фаолият бошламасимдан аввал ЖЧ-2018 учун рўйҳатдан ўтиб қўйган эдим.

ФИФА ҳам сийлаб юборди. Германияни гуруҳдаги нақт 3та ўйинига ОАВ чиптасини берди. Яна уларнинг орасида Бразилия, Португалия, Аргентина ва Колумбиянинг биттадан тур ўйинлари мавжуд. Аммо барча учрашувларга бориш имконияти мавжуд эмас, гарчанд ФИФА ОАВ ва мухлисларни ўйлаб поездлар учун бепул чипталарни бераётган бўлсада. Сабаби ўйинларни кетма-кетлиги сабаб бир манзилдан иккинчи манзилга етиб бора олмайсиз. Самолёт чипталари арзон эмас. 80-150 АҚШ долларига тенг. Қолаверса, Тошкентда бироз муаммо юзага келганди. Осон бўлмаган кунлар... ЖЧдан умидимни узиб бўлган эдим. Кўнгилга сиғмаётган эди... 


Шу кунларда ЎФА вакили Рома (Рамиль) хонамга кириб "сен ҳалиям шу ердамисан, нега ЖЧга бормаяпсан?", дея саволга тутди ва кейин афсусланмаслик учун ҳеч бўлмаса битта ўйинни кўриб келишимни маслаҳат берди. Бу ерда "Фейсбук" ижтимоий тармоғида устозим, Анвар ака Илёсов ЖЧга оид суратларни қўя бошладилар. Мана шунда қарор қабул қилинди, ҳечдан кўра кеч ва кеча Тошкент - Москва йўналиши бўйича ЖЧ пойтахтига етиб келдим.


Аэрапорт текширувидан ўтар эканман, одатдаги савол жавоблар... Оқ йўл тилашар, анча хизмат тури ижобий томонга ўзгарибди. Гап йўқ, айниқса яшил йўлакчалар йўловчининг вақтини тежабди. Камига бир ходим "CA"нинг ўқувчиси эканлар. "Ака, нега кўп блок қиласизлар", деб сўраб қолдилар. Тартиб қоида мавжуд деган жавобимга, "мен эмас, аксари дўстларим блокда" деб кулиб жавоб қилдилар. Шу тариқа Рамазон ойининг сўнгги кунида Москвага келиб, бугун ҳайит намозини ўқиш насиб этди. Мустақил юртимизга тинчлик тилаш билан бир қаторда, Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧда Ўзбекистон миллий терма жамоасини иштирок этишини самимий ният қилдим. Айниқса, кеча бўлиб ўтган очилиш ўйинида Республикамиз Президентини иштирок этганлиги, футболга бўлган муносабатни тубдан ўзгараётганлигидан деб билдим. Президент бошчилигида ЖЧни мақсад қилмасак, қачон яна мундиал ҳақида ўйлашимиз мумкин? Яратилган шароитлардан оқилона фойдалансак бўлгани. Аввалги мақолаларимда кўп маротаба қайд этганман, биз ёшлар учун бу балки сўнгги имконият эмас, аммо ёши катта нуронийларимиз ҳаққи-ҳурмати чиқишимиз керак, улар кўрсин ЖЧни! 

Шаҳарнинг турли бурчакларида жаҳон чемпионатини бўлиб ўтаётганини ҳис қилишингиз мумкин.

Келинг гапни айлантирмай-да, бугунги воқеаларга ўтсам. Кеча тунда келдим, очилиш маросимини ҳам кўра олмадим. Россия терма жамоасининг голларини сайтимизнинг телеграм каналидан кўрдим. Бугун "Лужники" стадионига ташриф буюриб аккредитациямни олдим. Ундан аввал ҳар сафар Москвага келганимда ўзининг беминнат ёрдамини аямайдиган андижонлик укахонлар Аброр ва Сардор билан Россиядаги энг катта "Фан зона"ни бориб кўрдик. Афсуски у 12:00дан очилар экан. 

Аброр ва Сардор "Лужники" арена қаршисида

Ичида нималар бор, буни бугун тунда Роналдуга яқин бўлган икки юрт, Португалия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда кўрамиз. Ҳужжатлар билан бўлиб, Аргентина терма жамоасининг ОАВ учун очиқ бўлган 15 дақиқалик машғулотига ташриф буюра олмадим. Ҳеч қиси йўқ, Аргентина терма жамоасини кўришга ҳали имконият йўқ эмас.

Медиа марказдаги шароитлар аъло даражада. Нима учундир мақола ёзаётган палламда, бу ерда жуда кам ОАВ вакили. Катта эҳтимол билан улар "Спартак" стадионидалар. У ерда эртага Аргентина - Исланияда учрашуви бўлиб ўтади. Қолганини, расм кўринишида эътиборингизга тақдим этсам. Мақола ўқиётган паллангиз, "Лужники" стадионини суратга олиб чиқиш ниятидаман. Кейин, Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳорижлик ҳамкасбларимиз билан бирга медиа марказда томоша қиламиз.

Жаҳон чемпионатининг талисмани - Забивака

Мазкур стадионда Германия - Мексика учрашуви бўлиб ўтади. Сайтимиз ходими, "Баварияшунос", Германия футболи фанлари номзоди, тонировкага руҳсат берилай деб турган бир пайтда, қора очкичасини оққа айлантирган Шаҳбоз укамиз, Мюллерга салом деб қўйишимни айтган. Афсуски, мен бу мусобақада медиа трибунада ўтираман, боиси Ўзбекистон учун бор йўғи 3та ОАВ йўлланмаси берилган бўлиб, шундан биттаси фотомухбирлар учун, иккитаси ёзма. Фотомухбир ўрнини кўп йиллик мэтр, устозим Анвар ака Илёсов турганда олиш, устоз учун ҳурматсизлик бўларди. Иккинчи ҳамкасбимиз, Азиз Акбаров Уфф.уз сайтидан ташриф буюрганлар.

Бу тепаликдан Москва кафтдек кўринади. 

Айнан шу тепаликда Россия телесериалларни учун катта йўл очиб берган "Бригада" фильмининг энг муҳим қисмларидан бири суратга олинган эди.

Ёшликдаги музқаймоқлар ёдга тушади, шу билан бирга сўз устаси ҳам.

ЖЧни ёритишда ўз ёрдамини берган "Start" савдо белгисига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Байрамингиз билан, Азиз ўқувчилар!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика