RU

Последние новости

20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  0 20:08"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  0 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  1 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  16 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   6 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  23 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  6 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  4

ЖЧ-2018. Тўртинчи марта мундиалда қатнашадиган 9 футболчи Новости

ЖЧ-2018. Тўртинчи марта мундиалда қатнашадиган 9 футболчи

Жаҳон чемпионатида тўртинчи марта қатнашадиган футболчилар ҳақида биласизми?

 ЛЕО МЕССИ (Аргентина)

"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолади. Бироқ унинг Аргентина термаси либосини кийиши - бошқа тарих.

Месси ҳали ҳам Диего Марадонанинг соясида юрибди. У миллий терма билан бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. У Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритди, бироқ бу миллий терма эмас.

Месси 2005 йилда миллий термадаги дебюти ўта ёмон ўтган бўлса-да, бу 2006 йилги ЖЧга таъсирини ўтказмади. У мундиалда яхши ўйин кўрсатди. Аргентина чорак финалда Германияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган учрашувда Мессини захирада қолдирган мураббий Хосе Пекерман катта танқидлар остида қолди.

2010 йилда Лео Аргентина футболи афсонаси - Диего Марадонанинг қўл остида ҳаракат қилди. У гол уришга катта эътибор бермади, вазиятлар яратувчи "созидатель"лик ролида бўлди. Бироқ жамоа яна бир бор чорак финалда Германияга мағлубиятга учради.

2014 йилги ЖЧда Аргентина ғолибликка яқин келганди. Месси турнир давомида 4 ажойиб голнинг муаллифи бўлди. Бироқ терма финалда мағлубиятга учради.

ТИМ КЭХИЛЛ (Австралия)

Австралия - ЖЧ-2018 учун таркибни эълон қилган сўнгги термалардан бири бўлди. Унда сиз-у биз кутган ном ҳам киритилди - Тим Кэхилл.


Австралиялик футболчи "Эвертон" либосида афсонавий футболчига айланди. Кэхилл 2012 йилда туманли альбиондан кетганди. Бироқ Америка MLS лигасида ҳам, Хитой суперлигасида ҳам тинч ўтирмади, кўплаб голлар киритди.

2006 йилда Австралия термаси 1974 йилдан кейин илк марта ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Кэхилл эса бунда тарих яратди. У мундиал тарихида гол урган илк австралиялик футболчига айланди.

2010 ва 2014 йилларда Австралия гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Кэхилл ўйин қайдномасида бўлди ва майдонга тушди. Унинг сўнгги ЖЧдаги энг ёрқин голи - Голландия дарвозасини ишғол этгани бўлди.

СЕРХИО РАМОС (Испания)

Ҳар қандай ҳимоячи ҳам миллий термада доимий тарзда майдонга тушавермайди. Серхио Рамос - ўз миллий термасининг юрагига айланган футболчиларидан бири.

Мундиалга чиққан 32 терма футболчилари орасида Рамос Испания билан узунроқ "йўлга" эга. У 18 ёшлигида Испания термаси таркибида дебют қилганди ва ўша вақтда термада ўйнаган энг ёш футболчига айланиб олганди.

Ўшанда Рамос ўнг қанотда ҳаракат қиларди. 2012 йилда Карлес Пуйоль асосий таркибдан аста-секинлик билан четда қолаётган бир вақтда Рамос марказга кўчди. Рамос 2010 йилги мундиалда асосий футболчига айланди ва совриннинг қўлга киритилишида муҳим роль ўйнади.

2014 йилги ЖЧда эса “La Furia Roja”нинг омади келмади. Улар Голландия ва Чили тўсиғидан ўта олишмади. Фақатгина Австралия мағлуб этилди, холос.

АНДРЕС ГУАРДАДО (Мексика)

У 2006 йилда 19 ёшлигида мундиалдаги дебютини амалга оширганди. Ўшанда Мексика узоққа бора олмади, жамоа 1/8 раундда Аргентинага мағлубиятга учради. Бироқ Гуардадо асосий таркибга мос футболчи эканлигини бир неча бора исботлади.

2010 йилги мундиалда ушбу футболчи тўрт ўйиннинг учтасида қатнашди. Бироқ кўп бора захирага олинди. Унинг жамоаси нимчорак финалда яна Аргентинага мағлубиятга учради. Бироқ унга яна 90 дақиқа ўйнаш имкониятини бермади.

2014 йилги ЖЧда эса у ниҳоят асосий футболчига айланди. Хорватияга қарши учрашувда гол киритишга ҳам эришди, унинг жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айни дамда у 31 ёшда ва энди ўз фаолиятидаги тўртинчи мундиалида қатнашиш учун сардорлик боғичи билан биргаликда тайёргарлик кўрмоқда. У "Бетис"да яхши мавсумни ўтказди. ЛаЛига доирасида 25 учрашувда қатнашиб, 2 гол киритишга ҳам эришди.

ХАВЬЕР МАСКЕРАНО (Аргентина)

Аргентина футболи фахрийси Хавьер Маскеранонинг Европадаги фаолияти якунланди. У Хитой суперлигасига кўчиб ўтган бўлса-да, яна бир марта мундиалда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

У жуда ишончли ҳимоячи. Сўнгги ЖЧда унинг қаҳрамонлигини эсланг: Арьен Роббеннинг зарбасига оёғини ташлаб, вазиятни бартараф этди. Бу вазият охирги дақиқаларда содир бўлганди. Агарда тўп ундан ўтиб кетганида зарба голга айланиши мумкин эди.

“El Jefecito” 2006 йилда ЖЧда қатнашганди. У “Albiceleste”нинг барча учрашувида қатнашди. 2010 йилда эса Диего Марадона қўл остида Хавьер Занеттининг ўрнига сардор бўлиб ўйнади.

"Маскерано менинг сардорим бўлишини истайман, чунки мен уни ўз позициясига кўра Аргентинанинг энг кучли футболчиси деб ҳисоблайман. У ҳамиша жонини беради, тер тўкади, жамоадошларига ёрдам беради", - деганди Марадона.

2014 йилги мундиални эса у вице-сардор сифатида ўтказди, термани Лео Месси баҳсларга бошлаб тушди. Ўша мундиалда Хавьер ўзининг етакчилик қобилиятини кўрсата олди. Бироқ унинг термаси финалда Германияга мағлубиятга учради.

Маскерано 34 ёшга кирган, шу боисдан фаолиятидаги тўртинчи ва катта эҳтимол билан сўнгги мундиалини ўтказади.

ГИЛЬЕРМЕ ОЧОА (Мексика)

Мексикалик посбон 32 ёшга кирган ва ўзининг тўртинчи мундиали томон йўлга отланмоқда. Барча унинг 2014 йилдаги қаҳрамонликларини эслай олади, айниқса бразилиялик мухлислар.

Бразилия учрашув давомида 14 марта зарба берди ва Очоа барча зарбаларни қайтаришга эришди. "Очоа - 90 дақиқалик девор" деган иборалар урф бўлганди ўша вақтлар.

"Ҳаётим учун ўйин бўлгандек", - деганди ўшанда Очоа ўйиндан кейин. 

Мексикаликлар унинг қаҳрамонликларини ҳозиргача қадрлашади.

Очоа 2006 ва 2010 йилги ЖЧда ҳам қайдномада бўлган, бироқ Освальдо Санчез ва Оскар Переслар сабабли майдонга тушмаган. 2014 йилга келиб, унинг даври бошланди. Ўша мундиалдаги учрашувларидан кейин Европага йўл олди.

АНДРЕС ИНЬЕСТА (Испания)

Футбол тарихидаги ҳурматли инсонлардан бири. Испаниялик мухлислар 2010 йилги ЖЧ финалидаги голини эслашади.

У 34 ёшга кирганида Европадан қитъа чемпионлиги, ЕЧЛ ва ЛаЛига совринлари билан кетди. Клублар миқёсида 33 соврин қўлга киритди. Термадаги икки совринни қўшсак - 35 соврин. Балки Россияда 36-совринига эга чиқар.

2006 йилда у терманинг янги футболчиларидан бири эди. Шу боисдан фақатгина бир учрашувда қатнашди. 2010 йилги мундиал эса у учун ўта омадли ўтди. Катта муаммолар билан у турнирда қатнашди, бироқ якунда қаҳрамонга эришди.

2014 йилги ЖЧ эса Испаниянинг омадсизлиги билан ёдда қолди. Ҳеч ким амалдаги чемпион гуруҳ босқичида қолиб кетишини кутмаганди. Испаниянинг кучи фақатгина Австралияга етди.

ВАЛОН БЕХРАМИ (Швейцария)

Уч марта мундиалда қатнашган бўлса-да, Бехрами ўз имкониятларидан тўлиқлигича фойдалана олмади. У Европанинг 3 топ-чемпионатларида ўйнаган элит даражадаги футболчилардан бири деб эътироф этилади.

2006 йилги мундиалда Валон кичик жароҳати сабабли дастлабки турларни ўтказиб юборди. Ва фақатгина бир учрашувда қатнашди.

2010 йилда эса унинг мундиалдаги иштироки эртароқ якунланди. 2-турда Чилига қарши учрашув вақтида унинг тирсаги Видалнинг бошига тегиб кетди, ҳакамлар эса буни фол деб ҳисоблашди ва қизил карточка кўрсатди.

2014 йилда эса терма гуруҳдан чиқишни уддалади. 1-турда Равшан Эрматов бошқарган учрашувда швейцарияликлар сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетгани муваффақиятнинг калити бўлди.

Валон Бехрами ҳам ҳаракат қилган баҳсда Швейцария нимчорак финалда Аргентинага қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида имкониятни бой бериб қўйди.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ (Португалия)

Роналду 33 ёшга кирган бўлса-да, ҳали ҳам анчагина тетик, ўзини ёшлардек ҳис қилмоқда..

2006 йилда у "Манчестер Юнайтед" сафида яхши ўйин кўрсатаётган бир вақтда мундиалда ҳам аъло даражада қатнашди. У термасининг мундиал ярим финалигача етиб боришида муҳим ролни ўйнади.

2010 йилда эса анчагина ўсди ва турнирда сардорлик боғичи билан қатнашди. У барча учрашувларда майдонга тушди. Португалия эса 1/8 финалда Испанияга имкониятни бой берди ва турнирни тарк этди.

2014 йилги мундиалда у жароҳати билан ўйнади. Роналду учрашувларга 100 фоиз тайёр бўлмасдан майдонга тушди. Шу боисдан Роналду жамоаси катта омадсизликлар гирдобига тушиб қолди ва гуруҳ босқичидаёқ турнирдан чиқиб кетди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика