RU

Последние новости

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  166 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади Новости

ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳи доирасида Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинга оид тафсилотларни ушбу саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.


Марокаш - Эрон 0:1

Гол:
0:1 – 90, автогол Бухаддуз.

Марокаш – Муҳаммади, Эль-Ахмади, Бенатия, Хакими, Бельханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Эль-Кааби (Бухаддуз, 77).

Эрон – Бейранванд, Пуралиганжи, Чешми, Резаян, Шожаи (Тареми, 68), Хожсафи, Амири, Эбрахими (Хоссейни, 80), Жаҳонбаҳш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.

Огоҳлантиришлар: Шожаи (10), Эль-Ахмади (34), Жаҳонбаҳш (47), Ансарифард (90).


ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Марокко

Чемпионат Мира. Группа В . Тур 1

15/06/2018, 21:00

1
:
0
Завершен

Иран

Азиз Бухаддуз - 90'

Стадион: New Zenit Stadium, 62548 зрителей

Главный судья: Кунейт Чакыр

45'
90'
34'  Карим Аль-Ахмади
76'  Нордин Амрабат (Софьян Амрабат)
77'  Аюб Эль-Кааби (Азиз Бухаддуз)
82'  Амин Харит (Мануэл да Кошта)
10'  Масуд Шоджаеи
47'  Алиреза Джаханбахш
68'  Масуд Шоджаеи (Мехди Тареми)
81'  Омид Эбрахими (Маджид Хоссейни)
85'  Алиреза Джаханбахш (Саман Годдос)
90'  Карим Ансарифард
90'  Азиз Бухаддуз


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЎЙИН ТУГАДИ! Эрон ўз ҳисобига дастлабки уч очкони қўшиб қўйди!


90+5. Марокаш терма жамоаси футболчиси Азиз Бухаддуснинг киритган голи Эронга ғалаба келтирмоқда!


90+4. ГООООЛЛЛЛЛ!!!! ЭРОН СЎНГГИ ДАҚИҚАДА ҲИСОБНИ ОЧИШГА МУВАФФАҚ БЎЛМОҚДА, АВТОГОЛЛЛ! Марокашлик футболчи сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 0:1.


82. Марокашда сўнгги ўзгариш: Харит ўрнига де Кошта ўйинни тугатиб қўяди.


79. Ибрахими ўрнига Мунтазари ўйинни давом эттиради.


78. Зиячнинг зарбасини Али Ризо ўзининг ажойиб ҳаракати билан бартараф этди. Ҳавфли зарба бўлганди анча...


76. Аюб Каби ўрнига Азиз Бухаддуз туширилди. Марокашликларда кетма-кет ўзгариш.


75. Рақиб футболчиси билан тўқнашувда жароҳат олган марокашлик футболчи Нордин Амрабат ўрнига Софян Амрабат майдонга туширилди.


68. Эрон терма жамоасида илк ўзгариш. Жамоа сардори Масъуд Шожаи ўрнига Меҳди Тареми майдонга туширилди. Ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи Кейруш.


64.Марокаш терма жамоасининг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди.


59. Ушбу ўйинни томоша қилиш учун 62 548 нафар томошабин ташриф буюргани маълум бўлди.


54. Майдонда "жёсткий ўйин". Футболчилар кескин ҳаракатларни амалга оширишмоқда.


49. Иккинчи бўлимни яна марокашликлар фаол бошлашди. Ҳозиргина африкалик футболчи ҳаводан узатиб берилган тўпни жуда ноаниқ амалга оширди.


47. Алиризо Жаҳонбаҳш огоҳлантирилди.


46. Иккинчи бўлим бошланди. 


ТАНАФФУС!


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Ўйин тақдири иккинчи бўлимда ҳал бўлади. 


43. Ҳавфли вазиятттттттт..... Азмуууун. Эронликларда қарши ҳужумда ажойиб имконият юзага келганди. Бу вазиятда марокашлик дарвозабон маҳоратини намойиш этди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 



37. Сардор Азмунга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У рақиб футболчиси билан тўқнашувда енгил жароҳат олди.


34. Марокаш футболчиси Карим Ал Аҳмади рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди.


Мавзудан ташқари сурат: Ўзбек мухлиси Москвадаги "Қизил майдон"да


26. Эронликлар бироз жонланишди. Ҳар ҳолда Марокаш энди тўлиқ устунлик қилаётгани йўқ.


21. Эххх... Ҳозир Эрон қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди... Бу вазиятда жамоа футболчисига тажриба етишмади.


20. Эрон дарвозаси олдидан яна бир ҳавфли вазият юзага келди. Аммо, эронлик ҳимоячилар жон-жаҳдлари билан ҳимояга "ётиб олганлар". Кейруш стайл :)


12. Тўп ниҳоят Марокаш посбони қўлига бориб тушди. Форслар 12-дақиқага келибгина рақиб томон ўта олдилар.


10. Шожаига сариқ карточка кўрсатилди


8. Африкалик футболчи Эл Каабининг яна бир ноаниқ зарбаси...


5. Марокаш терма жамоаси анча фаол. Қитъадошларимиз эса ҳозирча фақат ҳимояланиш ва прессинг уюштириш билан бандлар. 


2. Илк ҳавфли вазият африкаликлар томонидан уюштирилди. Марокаш футболчисининг берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда тезкор голни кўришимиз мумкин эди. 


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КУЗАТАМИЗ! 


Давлат мадҳиялари янгради.


Ҳар икки жамоалар майдонга чиқиб келишмоқа.


Мухлислар "Екатеринбург Арена"га қараганда кўпроқ. Учрашув афишаси у қадар эътиборни тортадиган бўлмасада, ушбу тўқнашув кескин курашларга бой кечишини кутяпмиз.


Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ўйин Санкт-Петербургдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашувни туркиялик Жунайт Чақир бошариб боради. 


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Жаҳон чемпионатининг учинчи ўйини - Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. Ушбу ўйин ўзбек футбол мухлислари учун қизиқ бўлиши аниқ. Чунки, ватанимиз футболчилари ушбу икки терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказганига кўп ҳам бўлгани йўқ. Кўрайликчи, Марокаш ва Эрон ўшандан сўнг қай тарзда ўзгарган экан? :)



Марокаш: Мунир Ал Кажуи, Ашраф Ҳакими, Мехди Бенатиа, Ромаин Саис, Ҳаким Зияч, Карим Эл Аҳмади, Юнус Беланда, Мбарак Буссуфа, Нуриддин Амрабат, Амин Харит, Аюб Эл Кааби.

Эрон: Али Бейранванд, Эҳсон Хожисафи, Рузбеҳ Чашми, Муртазо Пуралиганжи, Рамин Ризоян, Масъуд Шожаи, Омид Иброҳими, Воҳид Амири, Карим Ансарифард, Алиризо Жаҳонбаҳш, Сардор Азмун.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика