RU

Последние новости

22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  4 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  10 20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  3 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  14 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  4 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  4 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  1 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0

ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади Новости

ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади

Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ЖЧ-2018 1-тур учрашуви 1:1 ҳисобида якун топди.

Бразилия - Швейцария 1:1

Гол: Коутиньо 20 - Цубер 50.

Бразилия: Алисон Бекер, Тьяго Силва, Миранда, Марсело, Данило, Касемиро (Фернандиньо 60), Филиппе Коутиньо, Паулиньо, Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино 80), Неймар.

Швейцария: Ян Зоммер, Стефан Лихтштайнер (Ланг 87), Мануэль Аканжи, Рикардо Родригес, Фабиан Шер, Гранит Жака, Валон Бехрами (Закария 71), Стивен Цубер, Блерим Жемайли, Шердан Шакири, Харис Сеферович (Эмболо 80).

Огоҳлантиришлар: Касемиро 47 - Лихтштайнер 31, Шер 65, Бехрами 68.

Учрашувдаги голларни бу ерда кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ

Бразилия

Филиппе Коутиньо - 20'

Чемпионат Мира. Группа Е . Тур 1

18/06/2018, 00:00

1
:
1
Завершен

Швейцария

Стивен Цубер - 50'

Стадион: Rostov-on-Don Stadium, 43109 зрителей

Главный судья: Cesar Ramos

45'
90'
20'  Филиппе Коутиньо
47'  Каземиро
60'  Каземиро (Фернандиньо)
67'  Паулиньо (Ренато Аугусто)
79'  Габриэль Жезус (Роберто Фирмино)
31'  Штефан Лихтштайнер
50'  Стивен Цубер
50'  Джердан Шакири
65'  Фабиан Шер
68'  Валон Бехрами
71'  Валон Бехрами (Денис Закария)
80'  Харис Сеферович (Брель Эмболо)
87'  Штефан Лихтштайнер (Михаэль Ланг)



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. Неймар зарба бериш ўрнига тўпни жамоадошларига узатди ва бу уриниш ҳам омадсизлик билан якунланди.

90+5. Неймарга нисбатан қоида бузлди. Фол швейцарияликлар жарима майдончаси ёнида амалга оширилди. Гол уриш учун сўнгги вазият.

90+1. ЗАРБААА! Миранда бурчак зарбасидан қайтган тўпни дарвозага йўллади ва тўп унинг ёнидан ўтиб кетди.

90. ФИрмино Неймарнинг узатмасини дарвозага бурди, аммо Зоммер яна сейв ижро этди. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Неймарррр! Виллианнинг қанотдан узатган тўпини Неймар бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз жойида!

87. Ўзгариш. Лихтштайнер ўрнига Ланг ўйинга қўшилди.

85. Бразилияликлар гол уриш учун шошмоқда. Айнан ўушу сабаб туфайли хатолар сони ошиб кетмоқда.

80. Ўзгаришлар. Сеферович ўрнига Эмболо майдонга тушди. Жезус ўрнига Фирмино.

77. Неймар узоқ масофадан Швейцария терма жамоаси дарвозасига зарба берди. Зоммер тўпни эгаллаб олди.

73. Габриэл Жезус рақиб жарима майдончасида йиқилди. Аммо ҳакам ўйинни давом эттирди. Пенальти йўқ.

71. Ўзгариш. Бехрами ўрнига Закария.

70. Коутиньо!!! Неймар ўзи учун ноодатий ўнг қанотга ўтди ва чап оёқда қарама-қарши бурчакдаги Коутиньога тўпни узатди, Филиппе тўпни ўзига тўғирлаб зарба берди, аммо ноаниқ

68. Бехрами Неймарга нисбатан қоида бузди. Сариқ карточка.

67. Бразилияликлар шошмоқда. Паулиньо ўрнига Ренато Аугусто майдонга тушди. Тите тўғри қарор қабул қилдими? Кузатамиз.

65. Фабиан Шерга сариқ карточка кўрсатилди. 

60. Ўзгариш. Касемиро ўрнига Фернандиньо майдонга тушди.

58. Неймар жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди. Бурчак зарбалари эса муваффақиятсиз якунланди.

53. Бугунги учрашувни кўриш учун "Ростов Арена"га 43 109 нафар мухлис ташриф буюрди.

50. ГГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Цубер ҳисобни тенглаштирди. Стивен Цубер ҳаводан келаётган тўпга зарба бериш учун рақибини бироз турди ва дарвозага зарба йўллади. Ҳисоб тенг! 1:1

47. Касемиро рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатди ва сариқ карточка билан жазоланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Голдан сўнг Бразилия бироз орқага қайтди. Куч тежамоқда. Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

40. Цубернинг зарбасидан сўнг тўп Тьяго Силванинг қулоғига тегди. Учрашув бироз тўхтаб қолди. Бир неча сониядан сўнг ҳимоячи ўрнидан турди, ҳаммаси яхши.

35. Статистика.

БразилияСтатстистикаШвейцария
4Зарбалар1
1Аниқ зарбалар0

31. Сариқ карточка. Стефан Лихтштайнер Неймарга қарши қўполлик ишлатди.

26. Бразилия терма жамоаси майдончасида икки футболчи йиқилди. Бурчак зарбасидан сўнг Шер ва Касемиро тўқнашиб кетишди, аммо ҳаммаси яхши. Футболчилар ўрнидан туришди.

20. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!!! КОУТИНЬОООО!!!!! Филиппе Коутиньо ўзининг севимли услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди.

17. Неймар, Коутиньо ва Жезус ажойиб ҳужум ташкил қилишди, аммо Габриэлнинг узатмасини дарвозага жойлайдиган футболчи топилмади. Унинг "прострели" эгасихз қолди.

11. ЗАРБААА!!! Коутиньо ва Неймар севимли ўнг қанотларидан ҳужум бошлашди, ПСЖ форварди "Барселона" ярим ҳимоячисидан келган тўпни жарима майдончасига бурди, Паулиньонинг берган зарбаси эса дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

9. Ўзгача соч турмаги билан майдонга тушган Неймар финт ишлатиб хавфлироқ ҳужум амалга оширмоқчи, аммо ҳозирча рақиблар унга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда.

6. Бразилия терма жамоасининг илк ҳужуми Виллианнинг узатмаси билан якунланди. Футболчи ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлашга уринди, аммо узатма кучлилиги туфайли тўп ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди.

3. Ўйиндаги илк зарба швейцарияликлар ҳисобига ёзилди. Шакирининг узатмасини Жеймайли дарвозага йўллади. Ноаниқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ. 

- Габриэл Жезус Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг ёш футболчисига айланди. 21 ёш 75 кунлик. Аввалги рекордчи Кака эди (22 ёш).

- Бразилия ЖЧлардаги ўзининг сўнгги 18та илк ўйинларидан 16тасида ғалабага эришган. 2 марта дуранг қайд этилган. Сўнгги бор улар ЖЧ-1934даги биринчи ўйинида Испанияга ютқазган.

- Аассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатининг яна бир унутилмас учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика