RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  6 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда? Новости

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Немис футбол иттифоқи техник директори Маттиас Заммер 2010 йилда уни Германия футболи тарихидаги энг яхши иқтидорлардан бири сифатида тарифлаган.

Марио Гётце ажойиб тезлик, техника, дриблинг ва ўзига нисбатан ўта юқори ишончи туфайли 18 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторида тилга олинганди. У майдон маркази, ҳар иккала қанотда бир хил ўйнай олишидан ташқари "яширин тўққизлик" вазифасини ҳам аъло даражада бажарар эди.

Марио 2010-13 йилларда ажойиб натижалар қайд этган Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия"нинг энг муҳим ва ажралмас бўлакларидан бири эди. У 2013 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтди, аммо Мюнхенда жамоанинг етакчисига айлана билмади. Гётце аксар ҳолатларда Франк Рибери, Арьен Роббен, Томас Мюллер сингари футболчиларга рақобатда ютқазар эди. Шу тариқа унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. 

2016 йилда адашганини тан олиб, Дортмундга қайтди. Бироқ, "асаларилар" сафидаги парвози ҳам дастлабкиси каби юксак чиқмади.

Бразилияда ўтказилган мундиал финалида ғалаба голини уриб, Месси ва унинг мухлисларига кўз ёши тўктирган футболчи сўнгги 2 йилда катта саҳнадан бутунлай йўқолиб қолгандек туюлиши мумкин. 

Аммо, у ҳамон майдонда жавлон уришда давом этяпти. 29 ёшли Марио айни пайтда Эйндховеннинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика