ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"
27 дек 15:27
Новости
ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"
Европанинг қатор машҳур клублари сафида тўп тепган собиқ ҳужумчи Диего Форлан Испанияда ўйнаб юрган пайтларини ёдга олди.
"Испанияда доимо "Атлетико" рамзини ўпмаганим учун танқид қилишарди. Лекин, мен ҳамиша ота-онамдан ўрнак олишга уринардим.
Мен у жамоанинг мухлиси бўлмаганман ва у ерда катта бўлмаганман. Ота-онам менга рамзларни ҳурмат қилишни ўргатишган. Менинг рамзларни ҳурмат қилиш услубим сохталик ва ошкораликка эмас, ҳамиша профессионал бўлиб қолишга қаратилган.
Мен фақатгина "Пеньярол" клуби ва Уругвай терма жамоаси рамзларини ўпишим мумкин. Чунки, мен ўша ерда туғилганман, катта бўлганман ва уларга мухлислик қиламан".
Комментарии