ЖЧ-2002 чемпиони ўзини Месси, Роналду ва Неймардан зўр деб ҳисобламоқда. Бу Роналдо ҳам, Роналдиньо ҳам эмас
		
		16 мая 2020 08:50
        Новости	
	 
				 
				ЖЧ-2002 чемпиони ўзини Месси, Роналду ва Неймардан зўр деб ҳисобламоқда. Бу Роналдо ҳам, Роналдиньо ҳам эмас
Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Эдилсон ўзини Месси, Роналду ва Неймардан яхши деб ҳисобламоқда.
			“Фаолиятим чўққисида Неймардан яхши ўйнаганман. Аввалоси у мендан яхши бўлиши учун мундиалда ғолиб чиқсин. Менда характер бор, Месси ҳам мендан яхши бўлиши учун ЖЧда ғалаба қозониши керак. Криштиану Роналду — шунчаки куч, холос. У иккала оёғида ҳам кучли зарба бера олади. Аммо менда ундан кўра кўпроқ иқтидор бор”, — дейди Эдилсон.
Маълумот учун, Эдилсон ЖЧ-2002 да Бразилия терма жамоаси сафида тўлиқ бўлмаган 4 та ўйинда майдонга тушган. Майдонда жами 170 дақиқа ҳаракат қилган. Гол ҳам урмаган, голли узатма ҳам бермаган. Клубдаги фаолиятида эса Бразилия чемпионатидан ташқари “Бенфика” сафида, шунингдек, Япония ва БАА клубларида тўп тепган.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии