RU

Последние новости

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Жавоҳир Соҳибов ўтган даврдаги ҳаёти, футболимиздаги ожиз жиҳатлар, фаолиятидаги энг катта хатоси ҳақида Новости

Жавоҳир Соҳибов ўтган даврдаги ҳаёти, футболимиздаги ожиз жиҳатлар, фаолиятидаги энг катта хатоси ҳақида

Футболчининг азалий ва бош душмани - жароҳат. Афсуски, у гоҳида характери кучли ўйинчилар устидан ҳам ғалаба қозонади.

Яъни айрим иқтидори баланд футболчилар айнан жароҳат туфайли эрта кунда четга чиқишга мажбур бўлишади. Бундайлар сони жуда кўпчиликни ташкил қилади. Айнан шунинг ҳисобига биз йилдан йилга футболчиларни йўқотиб бормоқдамиз. Бугунги суҳбатдошимиз Жавоҳир Соҳибов ҳам келажаги порлоқ футболчи сифатида, терма жамоамизда Азиз Ҳайдаровга муносиб номзод ўрнида кўрилган эди. Бироқ, оғир жарохат уни узоқ муддатга яшил майдондан йироқда бўлишга мажбур қилди. Яқинда ушбу футболчи Про-лига вакили “Турон” билан шартнома имзолади. Ўзимизда ҳам Жавоҳир Соҳибовга саволларимиз йиғилиб қолгани боис у билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик.

- Бир неча йил илгари “Пахтакор”да, терма жамоада, олимпия терма жамоасида етакчилардан бири эдингиз. Хатто миллий жамоада жуда эрта дебют қилгансиз. Имкониятларингиз юқори чамаланганди. Аммо, сўнги йилларда нима учундир фаолиятингизда кескин пасайиш кузатилди...

- Тўғри, футболчилик фаолиятим яхши бошланган, айтганингиздек жуда ёш бўлишимга қарамасдан терма жамоада ўйнадим. Ўзимни иложи борича кўрсатиб, мураббийлар ишончини оқлаб, барчаси рисоладагидек кетиб турган жойида, афсуски оғир жарохатга йўлиқдим. Тиззам ва унга туташган бўғимлар шикастланди. Биринчи жарроҳлик амалиёти Германияда бўлди. Бироқ, у муваффақиятли чиқмади. Операциядан сўнг юришни бошладим, машқларни бошладим. Оғриқ бераверди, жароҳатланган жой яна қайта безовта қилди. Умумий қилиб айтганда тузалмади. Бир йилни шунга сарфладим. Орада “Пахтакор” билан шартномам якунига етиш арафасида эди. Менга янги битм таклиф қилишди. Шахсан Шота Арвеладзени ўзи мен билан гаплашди. Менга ишонаётганлигини, жамоада қолишимни айтди. Лекин, ёшлик қилиб нотўғри қарор чиқардим. Мақсадим хорижга йўл олиш эди, шошдим. Четдан таклифлар бор эди. Арзимаган нарсаларни деб “Пахтакор”дан кетдим. Бу ерда янги раҳбариятнинг умуман айби йўқ. Жафар Ирисметов ҳам жамоада қолишимни истади. Бу менинг биринчи хатоим эди.

- Бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими? Одатда жарохатдаги футболчига талаб у қадар юқори бўлмайди...

- Яширмайман Қозоғистон клубларидан қизиқиш бўлди. “Пахтакор”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаман деб ўйладим. Жароҳатим афсус тузалмади. “Металлург” жамоасидан таклиф бўлди, жамоанинг йиғинига бориб қўшилдим. Барибир оёғимдаги оғриқлар тингани йўқ. Битта учрашувда майдонга чиқаман, бир ой дам оламан. Майдонда ҳам 15-20 дақиқадан ортиқ ўйнамадим. Натижада иккинчи операцияга эхтиёж сезилди. Германиядаги даволаниш самара бермади. Москвага бориб яна уша жойни қайтадан операция қилдирдим. Оралиқда 2 йилимни йўқотдим. Шу билан “Суғдиёна” жамоасидан таклиф тушди. Сергей Иванович Лушан билан ишладим. Энди тикланиш жараёнини ўтказаётган пайтимда шахсий ҳаётимда турли воқеалар бўлиб кетди. Оилавий муаммолар юзага келди. Тўғриси, оҳирги бир йил ичида футбол кўнглимга сиғмай қолди. Онам бетоб бўлиб қолдилар. Яқин инсонингиз дард билан курашаётган пайт ҳаёлингиз фақат ушанда бўларкан. Олти ойни Жиззахда қандай ўтказганимни билмайман очиғи. Ҳаёлим онамда эди. Ўзим билан ўзим бўлиб қолдим. Кейин клубда мураббий ўзгарди. Ўйнамаганингиздан сўнг мураббийга ҳам ёқмайсиз. У ерда тикланишим яхши кечмади.


- “Локомотив”га кўчиб ўтиш кимнинг қарори билан бўлди?

- Ушбу клуб раҳбарларига катта раҳмат айтаман. Таклиф Самвел Бабаян томонидан ҳам, Сакен Джетибаевич томонидан ҳам бўлди. Улар менга ҳақиқий ёрдам қўлини чўзишди. Инсонийлик жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлашди. Бу ерда ҳам уша ҳолат кузатилди. Ўй-ҳаёлим онамда бўлди. Машғулотларда ҳам завқ ололмасдим. Асосий таркиб билан машғулотларда қатнашдим. Ёшлар жамоасида ўйнадим. Секин, секин жарохат ҳам битиб борди. Аммо,руҳият тарафлама қийналдим. Тўғриси, асосий таркибга киришга муносиб ҳаракат қилмадим. Агарда муносиб бўлганимда, астойдил ишлаганимда бошқа гап эди. Уч йилни шу тариқа ўтказдим. Руҳий томонлама тикланишим қийин кечди. Ҳозир анча ўзимга келиб қолдим.

Битта нарсани тушуниб етдим, қаерга борсам ҳам ўйнашим керак экан. Бошқача қилиб айтсам фаолиятимни ва ҳаётимни янгидан бошламоқчиман. Яна ўзимни аввалги даражамга қайтишим лозим. Фаолиятимни пасайишида ҳеч кимни айбдор қилмайман. Менга ҳеч ким “Пахтакор”дан кет демаганди, озгина бўшлик қилиб қўйдим ва баъзи инсонларни гапига кирдим. Айрим одамлар мени нотўғри тушуняпти. Шу бола синиб кетди, у йўлга кириб кетди, бундай қиляпти, ўйини кимгадир боғлиқ деган гапларни тарқатишди. Тўғриси, мен кимгадир боғланиб қолган футболчи эмасман.

- Футболчининг ҳаёти қизиқ ва қисқа. Биргина зарба ёки нотўғри ҳаракат уни бутун умрга футболдан четлатиши ҳеч гап эмас. Сизнинг ҳолатингизга тушган ўйинчилар кўп. Аксарияти ҳозир яшил майдонда эмас. Иброҳим Абдуллаев ёшлар терма жамоасининг етакчиси бўлган. Жавлон Мирабдуллаев ҳам иқтидорли ҳимоячиларимиздан бири эди. Улардан ёшлигида келгусида кўп нарса кутилганди. Лекин, уларнинг кейинги тақдири турлича кечди. Йилдан йилга қанчадан, қанча иқтидорларни бой бермоқдамиз...

- Битта нарсани айтсам, ўзим бошимдан ўтказдим. Жарохат сабаб деб ўйласак, юртимизда реабилитация қиладиган жой йўқ. Операциядан кейин шуғулланадиган мутаҳассис ҳам, кучли реабилитолог ҳам, ҳеч қандай шароит йўқ. Футболчи сифатида ўзимни ўзим даволадим. Майда нарсаларга ҳам эътибор йўқ бизда. Жамоаларда диетолог, физиотерапевт йўқ. Жарохат олгандан кейин футболчини ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳолатлари кўп учрайди. Германиядан қайтганимдан кейин реабилитацияга бормадим, раҳбарият ўзгариб кетиб қолди. Тикланишнинг 50 фоизини реабилитация ташкил қилади. Ўша пайтда олдинги ЎФА раҳбари Умид Аҳмаджонов “Пахтакор”да спорт директори лавозимида ишларди. Шу инсонни олдига уч кун кира олмаганман. Хафа бўлганман, ҳафсалам пир бўлиб кетди. Мен асосий таркиб аъзоси эдим. Керак бўлса олти ойлаб маошсиз ўйнаганмиз. Ҳали Шота Арвеладзе келмаганди. Шартномам якунига етай деб қолганди. Ҳозирда “Пахтакор” ва “Локомотив” ҳақиқий профессионал клуб саналади. Шу клублардагина юқоридаги шароитлар мавжуд. Қолган жамоаларда билмадим. “Насаф”да бу нарсаларга жиддий эътибор беришади. Масалан Азиз Ғаниев худди меникига ўхшаш жароҳат олди. Операциядан сўнг уч ой Японияда тикланиш машқларини бажарди. Шу клуб раҳбарларига раҳмат айтиш даркор. Шунинг учун у яна аввалги даражасига қайта олди.

- Ёш масаласи ҳам бу ерда муҳим аҳамиятга эгами?

- Агарда ёшни кичрайтириш эвазига турли мусобақаларга олиб борилган бўлса бундай футболчиларни йўқ бўлиб кетиши аниқ. Ўзингиздан беш ёки тўрт ёш кичик боллар билан ўйнасангиз қандай қилиб ўсишга эришасиз? Оддий маҳаллада ҳам кичик болалар билан ўйнаганингизда сизни устунлигингиз яққол билинади. Бу нарса ҳам таъсир қилади.

- Хўш, эндиликда Жавоҳир Соҳибов яна аввалги даражасига қайта оладими? Бу борада ўзингизда ишонч борми?

- Кўз тегмасин бу йил ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Янги жамоам "Турон" раҳбарлари билан барчасини келишиб, гаплашиб олдик. Биласиз, қуйи лигалардаги клубларнинг кўпи футболчиларни алдайди. Чақиришга чақириб, пулини бермасдан юришади. Биринчи ўринда мен шунисига қизиқдим. Улар менга ишонч билдиришлигини, ўзимни тезроқ тиклаб олишимни, жамоага ёрдам беришимни айтишди. Клуб ҳам йилдан йилга ўсмоқда. Ҳусусан мен ҳам ўсишда давом этишим керак. Жамоа расмийлари биронта футболчини алдагани йўқ. Молиявий жиҳатдан ҳам муаммолар бўлмаган. Ўзим хам ҳайрон қолдим. Масалан Суперлигадаги жамоаларни аесарияти ўйинчиларни алдайди. Бу ерда эса буткул бошқача. Президентидан тортиб, директоригача бировни ҳаққидан қўрқадиган инсонлар. Ҳали ёшман. Мен учун ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Ўзимга ишонаман. Агарда жарохатлар безовта қилмаса албатта ўзимни юқори спорт формамга кира оламан.


- Келинг энди бироз ортга қайтиб миллий терма жамоадаги ўйинларингизни ёдга олсак...

- Илк дебют учрашувим Яман терма жамоасига қарши кечган. Азиз Ҳайдаровни ўрнига майдонга тушганман. Тўғриси ҳаяжон бўлган. Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов билан елкама-елка ўйнаганман. Улар билан бир жамоада ўйнаш қолсин, кўришишни орзу қилардим. Ўша болалигимизда уларга майдон ташқарисидан тўплар обериб турардик. Айниқса Одил Аҳмедовнинг ҳаракатларига роса ҳавас қилардим. Мен билан бирга Элдор Шомуродов ҳам дебют қилган. Терма жамоа таркибини ёш ҳам деб бўлмасди. Тажрибали футболчилар йиғилган эди. Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Александр Гейнрих...Очиғи терма жамоада ҳам кўп нарсалар ўзгариб кетди. Орада Эктор Купер келиб кетди.

- Қайсидир маънода Самвел Бабаян бошқарган даврда ҳозиргига қараганда бироз бўлсада Осиё мамлакатлари орасида рейтингимиз яхшироқ эди...

- Энди бевосита ўша пайтларни ёдга оладиган бўлсак бу мураббий қўл остида кўпроқ эҳтиёткор футбол ўйнардик. Кўпроқ натижа учун ҳаракат қилардик. Кучли таваккал ҳам қилинмас эди. Ҳар бир ўйинни ва бўлажак рақибни қаттиқ ўрганиб чиқардик. Таркиб ҳам ҳозиргидан анча кучли эди. У ҳар бир футболчини ва позицияларини керак бўлса бир ойлаб ўрганиб чиқарди.

- Лекин, нима учундир унинг бошқарувидаги жамоада чизмалар ва турли тактик ишланмалар кўзга ташланмасди...

- Самвел Бабаянни тактикасида қанот ярим ҳимоячилари ортга қайтиб ёрдам бериши керак бўларди. Ҳар бир футболчи ўзининг позициясидан чиқиб кетмаслиги, ўзини жойида ўйнаши лозим эди. Олдинда учта ҳужумчи ўйнарди. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам тенг ҳаракат қилиш кераклигини айтарди. Масалан таянч ярим ҳимоячилардан фақат ўз ишини қилиши лозим эди. Олимпия терма жамоасида мени бироз олдинга чиқарди. Боиси менинг зонамда Отабек Шукуров тўп тепарди. Агарда хато қилиб қўйсам жазо қаттиқ эди. Бир ярим ой майдонга тушурмасди.


- Бир томондан олиб қарасак жамоага мураббий бошчилик қилсада, натижа ва ўйинга айнан у жавобгар бўлсада, футболчиларнинг тақдири, қайси жамоага йўл олиши барибир директор ва менежерларга боғлиқ бўлади доим...

- Футболдан ташқари ҳаёт ҳам бор. Сизга етарлича шароитларни яратиб бериши шунингдек раҳбарларни қўллаб-қувватлашини сиз ҳис қилишингиз керак. Масалан, бошқа клублардан таклиф тушса айнан менежер ёки директорлар сизга тавсия ёки маслаҳат беради. Ёки турли қийинчиликлардан жамоани олиб чиқа олиши лозим. Бабаян “Пахтакор”да ишлаганида ҳамма нарсага эътибор берарди. Пул бўлмаган тақдирда ҳам юқори сифатли ўйин намойиш этардик. Йилни оҳирида барибир пулимизни олардик.

- “Пахтакор”даги ўйинларингиз туфайли ёшлар терма жамоамизнинг етакчиси ва сардори бўлгансиз. Мазкур жамоани таниқли ва тажрибали мутаҳассис Равшан Ҳайдаров икки йил бошқарди ва шу футболчилар кейинчалик ОТЖ билан чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Бироқ, сиз жарохат сабаб олимпия терма жамоасида ўйнмадингиз. Шундай бўлсада мураббий Равшан Ҳайдаров ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дарҳақиқат бу инсон ёмон жамоани шакллантирмади. Янги Зелландиядаги жаҳон чемпионатида қитъа номидан муносиб иштирок этдик. Равшан ака кўпроқ эркинлик тарафдори саналарди. Футболчиларни ўйнатарди. Кучли жамоа туздилар деб бемалол айта оламан. Кейинчалик барча футболчилар ўз клубларида йўқолиб қолмади. Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Хуршид Ғиёсов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Жавоҳир Сидиқов ва ҳоказо. Биринчи турда Гондурас билан ёш болаларча хатоларга йўл қўйганмиз. Кейинчалик ўзимизга келиб олиб, омад сабаб кейинги босқичга чиққанмиз. Нимчорак финалда Европа вакили Австрия терма жамоасини ютганмиз. Чорак финалда эса Сенегал билан 90 минут тенгма-тенг ўйнаб сўнги дақиқаларда гол ўтакзиб мағлубиятга учрадик. Бу баҳсда Достон Ҳамдамовни ўрни яққол билинган, у бошқача ўйнарди.

- Суҳбатимизни айни вақтда Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионати билан давом эттирсак мақсадга мувофиқ бўларди. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ортда қолган ўйинларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Гуруҳ босқичида эҳтиёткор футбол намойиш этишди. Киришиб кетиш қийин кечди. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришмоқда. Ўзларини ўйинларини ва даражаларини БАА билан учрашувда кўрсата олишди. Диққатимни тортган футболчи Ойбек Бозоров бўлди. Ҳақиқатдан ажойиб ўйинар экан. Деярли барча голларда иштирок этди.


- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиевнинг чақирилиши ҳам ғалабага таъсир қилган кўринади...

- Бу ҳам катта плюс бўлди. Миллий терма жамоани мураббийи келган бўлса масъулият икки ҳисса ошади. Энди бир томондан аксарияти ёш футболчилар. Икки мураббийни чақириб зўр йўл тутишди. Тўғри, 22 ёки 23 ёш эмас, бизнинг шароитда шундай.

- Ҳозирги ОТЖ аъзоларига мусобақадан кейин хориж клубларидан таклиф бўлиши табиий. Элдор Шомуродов ҳам деярли шу ёшда “Ростов”га йўл олди. Ҳозирги пайтда у маҳаллий футболчиларимиздан икки бош устун. Демак, ўйинчиларни тезроқ ўсиши ва ривожланиши учун чет эл клубларига қўйиб юбориш муҳим. Бундан терма жамоамиз ҳам фойда кўради. Шу ҳақида сизнинг муносабатингиз...

- “Ростов”да диетолог ва мутахассислар кўп. Элдор икки йил давомида жамоага мослашди. Клуб раҳбарлари ҳам уни кетакзишга шошишмади. Кучли футболчилар билан қанча кўп ўйнсангиз шунча кўп ўсасиз. Мураббий ҳам уни қаерда ўйнатишни топди. Элдорни қайта кашф қилишди. Ўзининг ёшлигидаги мақсади ҳам шундай эди. Четга кетишни истарди. Унга араб мамлакатларидан ҳам таклифлар бўлди. У пулни танламади. Бир томондан Ўзбекистон чемпионатининг савияси олдингидек эмас. Солишитириб кўрса ҳам бўлади. “Бунёдкор” кучли бўлган пайтларда, таркибида Ривалдо, Витор, Рамослар ўйнаган пайтларда, уларга “Пахтакор” жиддий қаршилик кўрсатарди. “Нефтчи” муносиб курашарди. Рақобат бор эди ҳар ҳолда. 2015 йилдан кейин чемпионатимиз пасайишни бошлади. Боз устига жамоаларимиз жуда ҳам ёшариб кетди. Ёши катта бўлган футболчилар бўлгани яхши. “Бунёдкор”да Лутфулла Тўраев ҳақиқий жангчи ва етакчи, керак бўлса бақиради, сўкади, гапини ўтказади. “Насаф” таркиби кучсиз эмас асло, уларга етакчи етишмади. “Пахтакор”га рақобатлаша оладиган клуб йўқ.

- Келажакдаги ва олдиндаги режаларингиз...

- Суперлигадаги учта жамоадан таклиф тушди. Лекин, олдида мақсади йўқ жамоалар. Кучли жамоалрга боргим кемай қолди. Ўтган даврдаги хатоларимдан хулоса чиқардим. Уч йил давомида ҳаётмда катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Футболни ташлаш ниятим йўқ эди. Молиявий томондан ҳам қийналдим. Биринчи операцияда “Пахтакор” тўлиқ ёрдам берди. “Металлург”дан кетиб “Суғдиёна” билан шартнома имзолашимга уч кун қолганида Москвага операцияга кетдим. Бекободда ҳам кўп маош олмасдим. Оиламиз ҳам ўрта ҳол оила. Ўзимни ёнимдан даволандим. Ҳозир айтиб ўтиб кетсам Сарвар ака деган инсон молиявий қўллаб-қувватлади. Бир маротаба ноиложликдан телефон қилдим шу одамга. Ким менга дўст, душман ўзим билиб олдим. Режаларим тинма ишлаш. Ўз устимда тинмай ишламоқчиман. Бор нарса қайтади. Жамшид Болтабоев ҳам 3 йил ўйнамади. Жамшид Искандеров қийналди, қайтди барибир.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика