RU

Последние новости

10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  0 10:20Анри: “Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий”  3 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  6 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  11 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  1 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди Новости

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди

Бунда бир неча дақиқа олдин ижтимоий тармоқлар орқали "Сурхон" клуби собиқ футболчиси Жавохир Эсонкулов ўзини калтаклагинликларини юзасидан тегишли органларга мурожаат қилганлиги тўғрисидаги видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди.

Ушбу видеода келтирилишича, гуёки футболчини клуб аъзолари калтаклашган.

Воқеликни бошидан бошлаймиз:

1. "Сурхон" клуби ва собиқ футболчи Жавохир Эсонкулов билан тузилган меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 21-июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган ва футболчи клубдан ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги ҳақидаги расмий хужжатга қўл қўйиб, тасдиқлаб берган. Шундан сўнг, футболчи ЎзПФЛ рўйхатидан чиқарилган.

2. Собиқ футболчи шартнома бекор қилинган бўлсада, клуб офисига доимий ташриф буюриб, яна қўшимча пуллар талаб қила бошлаган. 

3. Собиқ футболчилар Жавохир Эсонкулов ва Акром Ходжаевлар ўзаро тил бириктириб, клуб офиси эшиги ёнида клуб раҳбари номига нисбатан қўпол сўзлар билан унинг шахсини камситган.

4. Клубдаги бу вазиятлардан хабар топган жамоа сардори Асрор Гафуров вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала футболчини клуб офисига олиб келган ва ушбу сўзларни нега ёзганлиги бўйича изоҳ сўраган. Дастлаб, футболчилар ушбу сўзларни улар ёзмаганликларини айтишган лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати клуб офисида ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб олинган.

5. Жамоа сардори Асрор Гафуров футболчиларга шу жамоада ўйнаб, шу жамоани нонини еб, тузлигига тупурмаслик кераклигини тушунтирган ва ўртада зиддият пайдо бўлган ва иккала футболчи бир-бирлари билан муштлашиб кетишган.

6. Клуб спорт директори А.Таиров ва клуб 1-вице Президенти А.Абдурахмонов ҳар иккала футболчини ажратишган ва уларни яраштириб қўйишган.

П/С: Собиқ футболчилар Ж.Эсонкулов ва А.Ходжаев ўз айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда узр сўрашган (Видео ва фото ёзмалар илова қилинади).

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика