RU

Последние новости

10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  0 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  6 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  18 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18

Жавлон Гусейнов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади” Новости

Жавлон Гусейнов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади”

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари давом эттирилади.

“Андижон” сафарда “Зомин” билан куч синашади. Бўлажак учрашув олдидан ҳимоячи Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мамлакат Кубогидаги юришимизни биринчи лига жамоасига қарши учрашув билан бошлаймиз. “Зомин”га қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Футболда ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш керак бўлади. Акс холда бу якунда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Шу боис зоминликлар билан ўйинга жиддий қарамоқдамиз. Аслида биринчи лига клубларига қарши ўйнаш осон эмас. Улар ниманидир исботлаш учун борини бериб харакат қилади. Бу нарса шахсан ўзимнинг ҳам бошимдан ўткан.

– Албатта чемпионатдаги икки ўйинида рақибга имкониятни бой берганимиздан сўнг йигитларда руҳий пасайиш бўлади. Лекин бундай пайтда мураббий футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда ва руҳий ўрадан олиб чиқиб кетиш учун астойдил ишламоқда.

– Бугун Жиззахда бўладиган учрашувнинг аҳамияти биз учун юқори. Чунки бўлажак ўйинлар олдидан руҳан кўтарилиш бўлиши керак. Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика