RU

Последние новости

19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  5 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  13 18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи" (матнли трансляция)  14 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  4 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  9 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  15 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи Новости

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи

Ички чемпионатимиздаги янги 2019 йилги футбол мавсумини очиб берадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони "Локомотив" ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида ўйнаётган тажрибали Жасур Ҳасанов учун бу галги Суперкубок учинчи баҳсга айланади.

Бунга қадар Жасур Ҳасанов 2014 йили "Бунёдкор" билан айнан бугунги рақиби бўладиган "Локомотив" устидан зафар қучган. Кейинги йили эса "Локо" таркибида "Пахтакор" тор-мор этилганди.

Бу сафар эса Ҳасанов АГМК билан яна собиқ клуби "Локомотив"га рақиблик қилади. Қизиғи, 2014 йилги Суперкубокда Жасур Ҳасанов "қалдирғочлар" билан айнан Миржалол Қосимов қўл остида "Локо"ни мағлуб этишни уддалаганди. Бугун ҳам Қосимов бошқарувида ўйнаётган Ҳасанов ушбу ишни такрорлашга уриниб кўради.

Миржалол Қосимов учун бу галги Суперкубок мураббий сифатида иккинчи ўйинга айланади. Бунга қадар Қосимов "қалдирғочлар" билан "Локомотив"ни таслим этганди. Бугун эса АГМК рулида яна "темирйўлчилар" қаршисидан чиқмоқда. Агарда бугун АГМК ғалабани тантана қиладиган бўлса, унда Қосимов Суперкубокда энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланади ва бу борада мутлақ рекордчига айланиши мумкин.


Жасур Ҳасанов Суперкубокда энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлиб турибди. Бугун эса футболчи ушбу кўрсаткични янада мустаҳкамлаб қўйиш имкониятига эга.

Қизиғи, Ҳасанов ҳозирча Суперкубок беллашувларида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогини иккита жамоа билан биргаликда қўлга киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Агарда бугун АГМК ғалаба қозонадиган бўлса, унда Ҳасанов суперкубокни учта жамоа сафида қўлга киритган футболчига айланади.

Жасур Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғалаба қозонган футболчи ҳисобланади. Бугун эса ушбу кўрсаткичларни янада ошириб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ва АГМК ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бугун "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика