RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади» Новости

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади»

Про лига 16-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашувидан кейин шу куни Самарқанд жамоасини майдонга бошлаб тушган Жасур Ҳамроев ўйин ҳақида тўхталди.

«Муҳим ғалабага эриша олганимиз ва мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандман. Бугун бутун жамоамиз ўйиндаги ғалаба бизга қай даража муҳимлигини яхши англаганди. Биласиз, ҳозир Суперлига учун тўрт клуб кураш олиб бормоқда ва ҳар бир ўйин жуда оғир ўтмоқда. Йигитлар масъулиятни чуқур англаган ҳолда майдонда борларини беришди ва уч очкога эга чиқишди. Ушбу ғалаба учун ҳар бир футболчидан тортиб клубнинг оддий қоровулигача ҳиссаси бор, деб ўйлайман.

Бугун йигитлар ҳам, биз ҳам ҳеч қандай босимни ҳис қилганимиз йўқ, энг аввало Самарқанд шаъни ва футболи учун майдонда борларини беришди. Мақсад ўзгармайди – Суперлига учун охиригача курашишда давом этамиз. Элитага чиқишимизни мухлислар каби ҳар бир футболчи ҳам хоҳлайди. Йигитларимизда ўйиндан-ўйинга ишонч ортишига ишонаман.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жиддий ротация қилдик деб ўйламайман, ҳаммаси ўша ўзимизни таркибдаги футболчилар. Бугун ўзларига кўпроқ ишонишди, омад ҳам биз томонда бўлди. Қолаверса, бугун ҳужум чизиғида майдонга тушган Амиржон Сафаровни алоҳида эътироф этган бўлардим. У ҳужумда бўлгани каби яримҳимояга ҳам катта ёрдам берди, ўйинни ўзига олишга интилди. Умуман олганда, жамоамиз асоси ёшлардан иборат эканлиги учун уларнинг ўйиндан-ўйинга ўзига бўлган ишончи ортади. Йигитларимиз меҳнатлари эвазига пешқадам «Нефтчи»дан устун келишди. Улардан иштиёқ кучли бўлди.

«Шўртан» билан ўйин? Орқага йўл йўқ. Эртадан навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Бутун жамоа катта иштиёқ билан меҳнат қилиб, навбатдаги баҳсда ҳам фақат ғалабани кўзлайди», - дейди ўйиндан кейин Жасур Ҳамроев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги турда ўз майдонида «Шўртан» клубини қабул қилади. Баҳс 14 ноябрь шанба куни ўтказилади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика