RU

Последние новости

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  2 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  63 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз” Новости

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”

Хабарингиз бор, кеча Яйпанда водий дербиси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг “А” гуруҳида ўрин олган “Турон” – “Андижон” (1:0) ўйинида мезбонлар ғолиб бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур учрашувда ягона голга муаллифлик қилган Жасур Ҳакимов ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди. 

- Жасур, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Табрик учун раҳмат.  Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Водий жамоалари ўртасидаги кураш доимо кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. “Андижон” ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Шу боис астойдил харакат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Биласизми шахсий натижадан ҳам кўра кўпроқ жамоамнинг муваффақияти мен учун муҳим саналади. Чунки футбол жамоавий ўйин. Жамоа ютса, ҳамма мукофот олади. Шунинг учун ҳам кеча мен асосан ғалабани ўйлаб, қўлимдан келганича жамоамга ёрдам бердим. 

- Бунгача чемпионат ўйинларида сизни асосий таркибда кам учратаётгандик. Бу нима билан боғлиқ?

- Таркибда мендан ташқари яна икки нафар тажрибали ҳужумчилар бор. Мураббийлар айрим омадсиз учрашувлардан кейин ўзгариш қилиб, ҳаммага имконият беришни афзал кўряпти. Барқарорликка эриша олмаётганимга энг аввало ўзим сабабчиман. Эхтимол билан мураббийнинг кўрсатмасини тўлиқ бажара олмаётгандирман. Ёки кутилган ўйинни кўрсата олмаганим учун захирада қолиб кетаётгандирман. Насиб қилса кейинги баҳсларда ҳам голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан.

- “Турон” чемпионатда ҳалигача ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?  

- Жамоамиз бу йил Суперлигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Таркиб янгитдан тузилган. Маҳоратли ўйинчилар таклиф этилган бўлсада, бир-биримизни тўлиқ тушуниб ўйнаб кетишимиз учун озгина вақт керак эди. Менимча ўйиндан-ўйинга жамоавий ўйинимиз яхши чиқяпти. Ўйлайманки “Турон” учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Олдиндан “Пахтакор”, АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бўлажак учрашувлар олдидан жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳар уччала рақибимиз ҳам жиддий саналади. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ. Лекин олдиндан таслим бўлиш ниятимиз йўқ. Майдонга чиқиб, мухлисларимизни хурсан қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Олдиндан ғалабага бўлган имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда биз учун кутилмаган натижалар юз берди. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика