RU

Последние новости

18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  0 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  3 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  3 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  17 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7

"Жароҳат олган футболчига кўп жамоа ишонмайди" — Муроджон Тошматов нима учун "Динамо"ни эмас, "Локомотив"ни танлади? Новости

"Жароҳат олган футболчига кўп жамоа ишонмайди" — Муроджон Тошматов нима учун "Динамо"ни эмас, "Локомотив"ни танлади?

"Локомотив" жамоаси ёзги трансферлар вақтида таркибга ОКМК ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов билан шартнома имзолади.

Биринчи даврани жароҳат сабаб ўтказиб юборган футболчи иккинчи даврани олмалиқликлар сафида бошлаши кутилаётган эди. Бироқ у "Локомотив" танловида тўхтади. Бу борада Муроджон Тошматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- ОКМК жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаб келаётган эдингиз. Жамоани тарк этишингизга жароҳат сабаб бўлдими ёки кетиш вақти келганмиди?

- Биринчи ўринда, ОКМК оиласига катта раҳмат айтмоқчиман. Яхшими-ёмонми, 5 йилга яқин шу жамоа билан бирга бўлдим. Жароҳатим сабабми ёки рисқим шу кунга ёзилган экан, нима ҳам дердим. Ҳаммаси Худодан. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур. 

- Миржалол Қосимов иккинчи даврага тайёргарлик вақтида сизни ўз режаларига киритганмиди, кетиш қарори тасодифан юз бермаган бўлса керак?

- Балки Миржалол Қосимовнинг режаларига кирмагандирмиз. Билсангиз, таркиб билан боғлиқ лимит белгиланган. Шу сабаб жамоани тарк этдим. 

- "Локомотив" Про лигада ўйнайди. Бу фойдалими ёки аксинча? "Локомотив" варианти қачон пайдо бўлди?

- Мен учун қуйи лигада ўйнаш биринчи маротаба ҳисобланмайди. 2011/12 йилги мавсумда қуйи лигада тўп тепганман. У вақтларда эсласангиз Про лига деган нарса йўқ эди. Оддий Биринчи лига, деб юритиларди холос. 2012 йил "Сўғдиёна" билан чемпион сифатида элитага йўлланма олган эдик. "Локомотив" кетишимни эшитган заҳоти алоқага чиқди. Бунга қадар "Динамо" ҳам ўз сафида кўришни истаётганди. Лекин оилавий сабабларга кўра "Локомотив" вариантини танладим. 

- ОЧЛда ўйнайдиган жамоани Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоага алмаштирдингиз. Бу кимнинг тавсияси билан амалга ошди? 

- Биласизми, жароҳат олганингиздан кейин кўп жамоа сизга ишонмас экан. Шу сабабли спорт формамга кириб олиб, яна Суперлигада ўйнашга интиламан. Тўғриси, 1 йил катта футболсиз қолиб кетдим. Бу футболчи учун кўп муддат. Ҳаммаси яхшиликка, деб ўйлайман. 

- Умуман, жароҳат олган вақтингизда футболни тугатиш хаёли келдими? Айтганингиздек, жароҳат олган футболчини ҳамма ҳам қабул қилиши қийин. "Локомотив" мураббийлари билан бу борада гаплашдингизми?

- Тугатишни ўйлаганим йўқ. Худога таваккал қилиб яна кучли бўлиб қайтиш учун ҳаракат қилдим. "Локомотив" мураббийларининг ўзи истагани ҳам катта рол ўйнади. Жароҳатдан қайтганимни билишади. Менга билдирилган ишончни оқлаш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман. "Локомотив" билан 11 йил олдин "Сўғдиёна"да амалга оширган ишимни яна такрорлашни, чемпион бўлиб, жамоа билан кучлилар сафига қайтишни истайман. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика