Жаримага тортилган МЮ ҳимоячиси допинг-офицерини аҳмоқ деб атаган
24 авг 2017 20:45
Новости
Жаримага тортилган МЮ ҳимоячиси допинг-офицерини аҳмоқ деб атаган
"Аякс"га қарши Европа лигаси финал учрашувидан сўнг (2:0) "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонс ва допинг-офицери ўртасида содир бўлган воқеа тафсилотлари маълум бўлди.
Футболчи допинг-офицерни аҳмоқ деб атагани учун жазоланган, чунки у жамоа билан ғалабани нишонламоқчи эди.
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Фил Жонс допинг-назорат хонасига келди ва ғазабда эди. у жамоа билан ғалабани нишонлаш учун кетиш ниятида эди, бироқ мен унга аввала проба топшириши кераклигини тушунтирдим. Бунга жавобан у мени аҳмоқ деб атади. Мен эса УЕФАнинг қоидалари шундайлиги ҳақида айтдим" - дейди допинг-офицер.
Натижада Жонс ҳамда унинг жамоадоши Дейли Блинд 5 минг евродан жарима тортилди, Жонс эса икки еврокубок баҳсларида иштирок эта олмайди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии