RU

Последние новости

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради Новости

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинларининг сўнгги учрашувида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0).

Straitstimes нашрининг маълум қилишича, ўйиндан сўнг кореяликлар сардори Ким Йонг-Гвон ушбу дурангда мухлисларни айблаган.

"Мухлисларнинг овози жуда баланд эди, жамоадошларимнинг гапини эшитиш жуда қийин бўлди. Бор овозимиз билан бақирганимизда ҳам ҳеч нарса эшитилмасди. Бундай ҳолат бўлишини кутгандик, аммо жамоадошларимни эшита олмаслик ноқулайлик келтириб чиқарди" - деган эди Ким Йонг-Гвон Эронга қарши баҳсдан сўнг.

Ушбу сўзлардан ғазабланган кореялик ишқибозлар, терма жамоа сардорини ҳақоратлар билан "кўмиб ташлашди".

"Омадсиз ўйин учун мухлисларни айблаган футболчини ҳеч қачон кўрмаган эдим. Уят сенга!" - деб ёзди ишқибозлардан бири.

"Учрашув жимликда ўтганида яхшироқ ўйнармидингиз, мен бундай деб ўйламайман" - дея изоҳ қолдирган яна бир мухлис.

Ўйиндан бир кун ўтиб, Корея терма жамоаси сардори мухлислардан кечирим сўради.


"Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлислар олдида узр сўрайман. Мен буни назарда тутмаган эдим. Хато қилдим. Бундан жуда афсусдаман" - дейди Ким Йонг-Гвон.

Эслатиб ўтамиз, Сеулдаги "Seoul World Cup" стадионида бўлиб ўтган баҳсга 63124 мухлис ташриф буюрган.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика