Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик"
07 окт 2022 21:01
Новости
Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик"
Ўйин ҳақида
— Ўйиндан қониққаним йўқ. Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик, деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман.

— Жанубий Корея биринчи бўлимда ўз услубига содиқ қолган ҳолда паслар орқали тартибли ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон томонидан уюштирилган прессинг эвазига шогирдларингизда шошқалоқлик кузатилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Биринчи бўлимда босимни яхши ушлаб турдик. Ўзбекистон терма жамоасининг эркин ўйин намойиш этишига йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячиларимизнинг баъзи хатолари қимматга тушди.
— Турнир аввалидаги матбуот анжуманида Ўзбекистондан 6 очко билан қайтамиз, деб айтиб ўтгандингиз. Бундай натижага эришолмаганингизга нима сабаб бўлди?

— Охирги натижадан бутун жамоа қониқмади. Ўйинчилар бугун кўп ҳаракат қилди, шунга қарамай, учрашувдан қониқиш ҳосил қилмадим.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии