Жанубий Корея чемпионатида қўлланилаётган карантин қоидалари
17 мая 2020 14:02
Новости
Жанубий Корея чемпионатида қўлланилаётган карантин қоидалари
Лекин бу ерда ҳам карантин қоидаларига қаттиқ амал қилиняпти. Қуйида К-лига ўйинлари пайтида қўлланилаётган карантин қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Балки кейинчалик ишқибозларга рухсат берилиши мумкин. Жамоалардан имкон қадар ижтимоий масофани сақлаш сўраляпти.
2. Ўйин бошланишига камида уч соат қолганида стадион вирусга қарши стерилизация қилиниши шарт. Бундан ташқари кириш дарвозалари олдида турли актибактериал жиҳозлар ўрнатилган бўлиши керак.
3. Ўйиндан олдин жамоаларнинг ва ҳакамларнинг бир-бири билан қўл бериб кўришишига рухсат берилмайди.
4. Захирада ўриндиғидаги мураббийлар, футболчилар ва бошқа учрашув расмийларида тиббий ниқоб бўлиши шарт. Агар қўлқоп кийиб олишган бўлса янаям яхши.
5. Ўйин пайтида футболчи ва ҳакамларнинг бир-бирига яқин келиб гаплашиши тақиқланади.
6. Ҳар бир жамоадаги расмий шахс ўйиндан олдин коронавирус учун тест топшириши шарт.
7. Агар тест топшириш натижасида қайсидир футболчида вирус аниқланса, у билан биргаликда бутун жамоа, шунингдек рақиб жамоа ҳам икки ҳафталик карантинга олинади.
8. Ҳар икки жамоа автобуси ўйин бўладиган стадионга турли вақтда келади.
9. Автобус стадионга келгач мураббийлар, футболчилар, шунингдек ҳакамларнинг ҳам тана ҳарорати текширилади.
10. Ҳар бир футболчи учун алоҳида идишда сув ва сочиқ берилади. Бировнинг сувини бошқаси ичиши ёки сочиғидан фойдаланиши мумкин эмас.
11. Майдонда тупуриш ва қаттиқ аксиришга йўл қўйилмайди.
12. Ўйин пайтида форма ва умуман ҳеч қанақа кийим алмаштириш мумкин эмас.
13. Журналистлар ўйиндан кейин интервью олишлари мумкин, фақат бунинг учун ҳаммада ниқоб бўлиши шарт. Шунингдек интервью бераётган ва интервью олаётган орасидаги масофа 2 метр бўлиши керак.
Комментарии