RU

Последние новости

19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  3 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  1 19:00"Металлург" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Суперлига. «Олимпик» — «Пахтакор» 0:0 (Матнли трансляция)  9 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  12 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  3 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  7 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Новости

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Комментарии

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика