RU

Последние новости

10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  0 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  9 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  8 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди" Новости

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"

"Қизилқум" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (2:0) сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"ни иккинчи марта мағлуб этдик.

- "Қизилқум" қарши ҳужумлар эвазига ғалабага эришди. Режа ўйин бошидан шундаймиди ёки баҳс давомида шу қарорга келиндими?

- Баҳс учун режамиз шундай эди. Услубимиз фойда берганидан хурсандман.

- "Қизилқум" ўртамиёна жамоалар билан кучсиз, етакчилар билан кучли ўйнайди. Кийиниш хонасида сеҳрли сўз айтасизми?

- Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Менимча, бунинг бари психология билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибга паст баҳо бериш каби нарсалар кучсиз ўйинга сабаб бўлади.

- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?

- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.

- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?

- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.

- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?

- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

- Акаки Шулая билан шартнома қачонгача белгиланган, у билан битим узайтириладими?

- Шулая билан келишув йилнинг охиригача амалда. Узайтириш ҳақида ҳозир аниқ жавоб бера олмайман.






Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика