RU

Последние новости

22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  2 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  18 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  76 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  80 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  11 21:08"Фиорентина" — "Ювентус". Де Хеа, Тьюрам ва Коло-Муани асосий таркибда  4 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  10 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  3 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  12 20:31"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Англия лига кубоги финали учун таркиблар маълум  13 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  9

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик" Новости

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик"

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

"Бугун стадионга минглар мухлислар келишди. Афсуски байрам намойиш этишни уддасидан чиқа олмадик. "Пахтакор" прессинг қилишини билардик. Рақиб бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча карра Ўзбекистон кубоги соҳиби. Дастлабки бўлимда атайин устунликни рақибга бериб қўйдик. Ўйин охирида улар чарчаб қолишларини билардик. Йигитларимга раҳмат айтаман. Ғалаба сари интилиш жуда кучли бўлди. Мухлисларга жуда катта раҳмат айтмоқчиман.

Биз ўтган йилги чемпионга қарши ўйнадик. Сардор Раҳмонов жароҳати боис майдонга тушмади. Жасур Ҳасанов эса жароҳатини даволаб майдонга тушди. Жамоа учта ўйинда гол ўтказмади, кўз тегмасин. Учинчи учрашувда ҳам ўйиндан гол ура олмадик? Тўғри, лекин биз машғулотлар вақтида ишлаяпмиз. Насиб қилса катта ғалабалар ҳали олдинда. Жамоа йиллар давомида шаклланади, таркибда юлдузлар жамланса бу дегани фақат ғалаба қозонамиз дегани эмас. Бирозгина вақт керак, жамоа сифатида ўзимизга келиб оламиз.

Камолиддин Мурзоев бугун жуда яхши ўйнади, шунчаки якуний аниқ зарба бўлмади. У рақиб ҳимоячиларини доим сергакликда ушлаб турди. Ҳакамлар борасида ҳеч нима дея олмайман. Уларнинг ишини назорат қиладиган инсонлар бор.

"Бухоро"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, бунга эришиш учун меҳнат қилишда давом этамиз. Йигитларда руҳият бор", - дейди Жамшид Саидов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика