RU

Последние новости

15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  0 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2

Жамшид Саидов: "Дерби доим қийин ўтади" Новости

Жамшид Саидов: "Дерби доим қийин ўтади"

25-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон"-"Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дерби-ўз номи билан дерби. Дербидаги ўйинлар қийин кечади. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин бугун мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Рақиб ҳам ўз ўйинини намойиш этиш учун ташриф буюрганди. Футбол 90 дақиқадан иборат бўлади, йигитларимиз ирода намойиш этиб мағлубиятдан қутулиб қолди. Мухлисларга совуқда бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, футболчиларга ирода намойиш этишгани учун раҳмат айтмоқчиман. 

Ўйин натижасидан қониқдингизми? 

Умуман олганда қониқдим. Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин якунда дуранг натижасини қайд этдик. 

Бош мураббий қани? 

Александр Хомяков кеча лицензиясини янгилаш учун Киевга ўқишга кетди. 

Бош мураббийнинг йўқлиги билиндими? 

Албатта, билинди. Лекин футболчилар профессионал, ўз ишларини қилиши шарт. 

Рақибдан қандай ўйин кутган эдингиз? 

Юқорида айтиб ўтдим, дерби- бу дерби. Бундай ўйинларда ўйнаш доим қийин. Биринчи даврада ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнаган эдик. Улар ҳам бугун яхши ўйин намойиш этишди. Биз ҳам мухлислар олдида ўзимизни оқламоқчи эдик. 

Маматказин сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказди. Бу Сизни кўрсатмангиз эдими? 

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Ильдар сўнгги 25 минутда олдинга чиқишни хоҳлади. Вазиятни ўзгартиришга иштиёқи юқори эди. Шу боис олдинга ўтишига рухсат бердим. 

Негадир йигитларда иштиёқ йўқдек ўйнашмоқда?

Биласизми, буларни барчаси маблағга боғлиқ. Ҳозир молиявий қийинчиликни бошдан ўтказяпмиз. Улар ҳам сўнгги турни ғалаба қозониб, ўз уйига пул олиб кетишмоқчи. 

"Қизилқум" га қарши ўйинда жамоа ғалаба қозонадими? 

Мен ҳам оддий одамман, олдиндан ўйин натижасини айтиб бера олмайман. Лекин максиман натижани қўлга киритишга ва таътилга юқори кайфиятда чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика