RU

Последние новости

08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  0 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  1 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  28 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди" Новости

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.




"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси, яхши савиядаги футболчиларга эга. Бугун маҳорат ўз сўзини айтди. "Пахтакор" га ОЧЛда омад ва муваффақиятлар тилайман. Қўлдан келганча курашишгани учун футболчиларимга ҳам раҳмат дейман", - дейди Жамшид Саидов.

- Жамоа ёмон ўйнамади. Лекин "Пахтакор"нинг асосий фигуралари легионерлар ҳисобланади. "Бухоро" ҳам кучли легионерлар олиш учун бюджети етадими?

- Биринчи даврада тўрт нафар легионер футболчимиз билан хайрлашдик. Бизнинг молиявий ҳолатимиз ёмон. Легионер бўлганга яраша 3-4 карра кучлироқ бўлиши керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга сифатларини кучайтириб боришади. Иккинчи даврада легионерларсиз ўйнашга қарор қилдик.

- Биринчи бўлимда бор йўғи уч марта кетма-кет тўртта ва ундан кўп пас бера олишди. 45 дақиқа учун кам эмасми?

- Таянч зонасида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Балки, ҳаяжонланишгандир. "Пахтакор" биз истаган ўйинни ўйнашга йўл қўймади. Маҳорат барчасини айтиб турибди.

- Жамоа учта голдан кейин ҳам 5 ҳимоячи билан ўйнашда давом этди. Мақсад камроқ гол ўтказишмиди?

- Бу тактик схемада биринчи марта тўп тепаётганимиз йўқ. Футболчиларга қўйилган вазифа ҳимояда ҳаракат қилиш ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Вазиятлар юзага келди, лекин фойлалана олмадик.

- Ўтган ўйинларда ҳам Иззатилла Абдуллаев захирадан тушиб гол урди ва алмаштирилди. Бугун ҳам энг биринчилардан бўлиб алмаштирилди...

- Иззатилла Абдуллаевнинг ҳолати икки бўлим ўйнашга жавоб бермайди, яқинда жароҳатдан қутулди. Шу боис ёки захирадан тушади ёки алмаштирилади.

- Бу мавсум "Бухоро"нинг сардори Жасур Ҳасанов эди. Бу кимнинг қарори эди?

- Азиз Ибрагимовнинг сардор бўлишини йигитларнинг ўзлари ҳал қилишди. Ибрагимов биринчи марта бу жамоада ўйнамаяпти. Шу боис футболчилар сардор этиб тайинлашди.

- Бу йил Бухородаги стадионда ўйнай оласизларми?

- Йўқ, катта эҳтимол билан ўз стадионимизда ўйнай олмаймиз. Март ойида майсани экиш бошланганди, пандемия туфайли барча иш чўзилиб кетди. Ҳозир чим экилса ҳам кейинги йилга тайёр бўлади. Бу йилдаги уй ўйинларимизни Муборакдаги стадионда ўтказишда давом этамиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика