RU

Последние новости

16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  1 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади" Новости

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Жамшид Искандеров йилнинг "энг яхши футболчиси", дея эътироф этилди.



Дарҳақиқат, ярим ҳимоячи учун бу мавсум қандайдир ўзига ҳос қайтиш бўлди. У бутун йил давомида "Навбаҳор"ни ўз ортидан эргаштира олди. Жамоаси билан мамлакат кумуш медалларига эга чиқди, кубок финалига қадар етиб борди. Умумий қилиб айтганда биз билган Жамшид Искандеров яна аввалги формасини тиклаб олди. Тадбир якунлангач "Навбаҳор" футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

"Очиғи жуда ҳаяжондаман. Ёқимли соврин. Чунки бундан 8 йил олдин Ўзбекистон чемпионатининг "энг яхши футболчиси" бўлган эдим. Орадан шунча вақт ўтиб мамлакатнинг "энг яхши футболчиси", деб топилдим. Тасаввур қила олмайман. Жуда хурсандман. 

Совринни кутмагандим. Лекин яхши ниятда келгандим. Худога шукур соврин насиб қилди. Фурсатдан фойдаланиб "Навбаҳор" клуби раҳбарияти, жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бизни қўллаб-қувватлаган, дуо қилиб турган мухлислар, оила аъзоларимга ҳам ташаккуримни изҳор қилмоқчиман. Футболчилар янада яхшироқ ҳаракат қилиб, ишқибозларни хурсанд қилишга интиламиз. 

Терма жамоага келсак, ҳар бир футболчи буни истайди.  Йил давомида ҳаракат қилдим. Тўхтамайман. Ҳозирги кунда мураббийнинг ўз услуби, танлови бор. Унга қандайдир эътирозим йўқ. Чунки мен футболчиман. 

"Навбаҳор" билан шартномам якунланган. Барча билан мулоқотдамиз. Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади",- дейди Жамшид Искандеров.

 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика