RU

Последние новости

15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5

Жамшид Болтабоев: "Чиройли ўйин кўрсатиш фақат майдондаги футболчига боғлиқ эмас" Новости

Жамшид Болтабоев: "Чиройли ўйин кўрсатиш фақат майдондаги футболчига боғлиқ эмас"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 20-турида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

Ўйиндаги биринчи голга жамоанинг ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев муаллифлик қилди. У гол уришдан ташқари мезбонларнинг ҳужумларини бошлашда фаол ҳаракат қилди ва таянч ярим ҳимоясида ишончли ўйин кўрсатди. Шу муносабат билан сайтимиз ижодкорлари Жамшид Болтабоевни 20-тур рамзий терма жамоасига киритишга қарор қилишди. Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 





- Championat.asia сайти томонидан 20-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Ушбу хабарни қандай қабул қилдингиз? "Сўғдиёна" учун "Металлург"га қарши баҳс қай даражада қийин ўтди?

- "Металлург"ни 2:0 ҳисобида ютганимиз билан осон ўйин бўлди, дея олмайман. Уларни ҳамон кучли жамоа сифатида кўраман. Гарчи сўнгги турларда муваффақиятзиликларга учрашаётган бўлсада, бу ҳеч нарсани англатмайди. Бу жамоа сафида ўзим билган 3-4 нафар яхши савиядаги футболчилар бор. Тезкор уриб олганимиз учун илк дақиқалардан катта ташаббусга эга бўлдик, деб ўйлайман. Тур рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсандман. Бунда эътироф футболчига ўзига ҳос мотивация беради. Менимча буни барча ўйинчилар истайди.

- "Сўғдиёна" бунга қадар сўнгги маротаба  17-турда "Сурхон" билан баҳснинг 38-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Шундан кейин иккита ўйинда гол ура олмаган эди. Ўша баҳсларда жамоа ўз даражасида ўйнамадими ёки бу рақибларнинг савияси тенглашаётганидан далолатми?

- Ушбу саволингизга "Сўғдиёна" ўз даражасида ўйнай олмади, деб бемалол айта оламан. Сўнгги турларда ўйинимизда қандайдир пасайиш кузатилди.  Балки турнир жадвалидаги ўрнимизни йўқотиб қўйишдан қўрқибми ёки ишонч пасайдими билмадим. Жамоанинг кучини билганим учун буни гапиряпман. "Металлург" билан ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч қайтди. Бундан буён ўзимизга керакли очколарни йиғиш ва ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- "Металлург" футболчиларида руҳий томондан пасайиш бўлаётгани бор гап. Мазкур жиҳат майдонда сизга қанчалик сезилди?

- Мен бундай фикрда эмасман. Чунки майдонда ўйин вақтида бундай омиллар четга чиқади. Ҳамманинг эътибори учрашувда бўлади

- Жамоа кўрсатаётган ўйин олдинги йиллардан фарқли равишда ўзгарган. Кўп голлар, очиқ футбол кўраётганимиз йўқ. Бу услуб ўзгаргани билан боғлиқми? 

- Ҳамма жамоанинг ўз ўйини услуби бўлади. Қайсидир клуб натижа учун, яна қайсидир жамоа чиройли ўйинни устувор кўради. Биз фақат натижа учун ўйнамоқдамиз, демайман. Ўйин қандай кечишига қараб бўляпти. Чиройли футбол кўрсатиш фақат майдондаги футболчиларга боғлиқ нарса эмас. Майдоннинг ҳолати ҳам бунда муҳим аҳамият касб этади. Масалан бизнинг ўз майдонимизда сиз айтаётган "Пахтакор",  "Насаф" ёки "Бунёдкор" ҳам қийналади. Ўзи истаган ўйинни кўрсата олмайди. "Сўғдиёна" учун чиройли футбол ҳам, натижа ҳам зарур. Жамоанинг охирги йиллардаги натижаларига эътибор қаратсангиз йилдан-йилга ўсаётганини кўришимиз мумкин. 2019 йил 4 ўрин, 2020 йил 6 ўрин, 2021 йил 2 ўринда кетмоқдамиз. Олдин Суперлигада қолиш учун курашарди. Ҳозир эса вазият ўзгарган ва совринли ўринлар учун интилмоқдамиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Coca Cola Суперлига. Норчаев, Темиров, Жалолиддинов ва бошқалар: 20-тур рамзий терма жамоаси


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика