RU

Последние новости

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  3 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  15 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Жамолиддин Шарипов: "Плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди" Новости

Жамолиддин Шарипов: "Плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди"

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг чорак финал учрашувларига старт берилди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" "Пахтакор"га қарши дастлабки ўйинда 11:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин олмалиқликлар ҳужумчиси Жамолиддин Шарипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Плей-оффда кучсиз жамоа бўлмайди, фақат муносиблар бу ергача етиб келишган. Бугун имкониятларимизни максимал даражада ишга солишга ҳаракат қилдик. Бунинг самараси ўлароқ, йирик ғалабани қўлга киритдик. Бу эртанги баҳсга аъло кайфият билан тайёргарлик кўришимизга сабаб бўлади.

"Пахтакор" ёш жамоа. Ўйлашимча, улар ўзлари учун зарур бўлган тажрибани тўплашмоқда. Бугун иккинчи бўлимда "Пахтакор" ўйинчилари бизга жиддий қаршилик кўрсатишди.

Плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди. Чорак финалга чиққан барча жамоалар чемпионлик учун курашади деб ўйлайман", - дейди Шарипов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика