RU

Последние новости

01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  2 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  17 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Жамолиддин Шарипов: “Мухлисларимизга катта раҳмат” Новости

Жамолиддин Шарипов: “Мухлисларимизга катта раҳмат”

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финал баҳсида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари тўқнаш келишади.

Биз Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Жамолиддин Шариповдан ўйиндан олдин интервью олдик.

-  Авваламбор ЖЧга чиққанинглар билан табриклайман. Бугун Таиланд терма жамоасига қарши ярим финал баҳсини ўтказасизлар. Ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз. Рақиб жамоа ўйинини ўрганиб чиқтингларми?
-  Таиланд терма жамоасини яхши биламиз. Мураббийимиз Хосе Мария Мендез ушбу терма жамоада олти йил фаолият олиб борган. Қандай ўйин намойиш этишади, қандай кучга эга, қаерда қандай ҳаракат қилади барчасини мураббийимиз бизга ўргатиб келяптилар. Бизнинг битта минус тарафимиз Таиланд ҳам бизнинг мураббийимизнинг ўйин услубини яхши билади. Улар билан ўйинимиз бир бирига ўхшаш деб ўлайман. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Бугунги ўйинга барчамиз тайёрмиз.

-  Бугунги ўйиндан нималарни кутяпсиз?
-  Менимча ярим финалда ҳеч қандай зерикарли ўйин бўлмайди. Бугун  жанговар руҳда ўйнаймиз. Мухлисларимизни олдида қарздормиз десам ҳам бўлади. Шунинг учун бугунги ўйинда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимизни олтинчи эмас, балки еттинчи, саккизинчи ўйинчи десак ҳам арзийди. Улар бизга руҳан далда беришмоқда. Улар бизни қанчалик қўллаб – қувватлаб туришса биз шунчалик чиройли ўйин намойиш этамиз. Жамоадошларимиз билан ўзаро кичик мажлис ўтказиб бугунги ўйинга хар томонлама тайёрланяпмиз. Биз фақат мухлислар учун майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонамиз.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика