RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Жамол Белмади: "Бунёдкор" эртага ютишга мажбур" Новости

Жамол Белмади: "Бунёдкор" эртага ютишга мажбур"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамол Белмади қатнашди.
Унга ярим ҳимоячи Аҳмад Ал Сади ҳамроҳлик қилди.

"Эртага кучли рақибга қарши қийин ўйин бўлади. Ўзбекистон клубларига қарши ўйнаш доим оғир бўлган. "Пахтакор"ми, "Бунёдкор"ми фарқи йўқ. Биз охирги 3 ўйинда мағлуб бўлмадик. Мағлубиятсиз серияни давом эттиришга уринамиз", - дейди Жамол Белмади.

"Бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Биз 3 очко олишимиз керак. Қатарга ғалаба билан қайтмоқчимиз", - дейди Ал Сади.



- Ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган ўйинчи учрашувда майдонга тушиши тавсия қилинади. Бу футболчи эртага майдонга тушадими?
- Бу масалани мен эмас жамоа маъмури ҳал қилади. Ал Сади ОЧЛда майдонга тушмагани билан Қатар чемпионатида бир нечта ўйинларда иштирок этди ва голлар ҳам урди. Эртага балки майдонга тушар.

- Стадион майсасини ўрганиб чиқдингизми?

- Яқинда бу ерда Ўзбекистон чемпионати ўйини бўлиб ўтди. Дастлабки хулосаларга кўра майдон ажойиб ҳолатда.

- Қатарда чемпионат тугади. "Бунёдкор" билан жавоб баҳсида кубок ўйинлари орқали тайёрланасизлар. Бу қийинчилик туғдирмайдими?
- Қатар Юлдузлар лигаси ўз якунига етгани билан биз иккита кубокда иштирок этамиз. Бу дегани ўйинлар жуда кўп бўлади деганидир. Шундай экан май ойидаги "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришда муаммо бўлмайди.



- Эртага голларга бой ўйин кўришимиз мумкинми? "Лаҳвия"нинг охирги ўйинлари голларга бой бўлмоқда.

- Бу мусобақада биз иккитагина гол ўтказдик. Ўша голлардан бирини пенальтидан ўтказиб юбордик. "Бунёдкор" эртага ғалаба қозонишга мажбур. Бизда эса рақибдаги каби мажбурият йўқ. Шундай экан балки эртага кўп гол урилар.

- Эртага асосий ҳимоячингиз Чико Флорес майдонга туша олмайди. Бу сизларга муаммо туғдирмайдими?
- Йўқ, бу муаммо эмас.

- "Бунёдкор"нинг олдинги ўйинларини кўриб чиққан бўлсангиз керак. Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?

Ал Сади: - Рақибнинг ўйинларини кўрдик. "Бунёдкор" сафидаги кўплаб ўйинчилар бақувват эканлиги билан ажралиб туради.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика