RU

Последние новости

00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  0 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  8 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  5 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  4 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  4

Жамоасини ўзгартириш вақти келган ижрочилар Новости

Жамоасини ўзгартириш вақти келган ижрочилар

Ёзги трансфер вақтида янги жамоага ўтиши кутилаётган ёш юлдузлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Улар қаторида аллақачон топ-жамоалар назарига тушган, аммо трансфери амалга ошиши кечикаётган ўйинчиларни кўриш мумкин. 

Деклан Райс ("Вест Хэм")

"Манчестер Юнайтед"нинг назарига тушган Деклан “Вест Хэм”ни тарк эта олгани йўқ. Яқинлашиб келаётган трансфер вақтида балки у "болғачилар" билан хайрлашиши мумкин. Ҳар ҳолда унга “Манчестер Юнайтед” таклиф билан чиқмоқда. Бироқ футболчининг трансфер баҳоси анчайин катта, яъни 70 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Табиийки, бу харидор жамоаларни ўйлантириб қўймоқда. Райс кун сайин АПЛда тажрибасини тоблаб боряпти ва катта жамоаларда ўйнаш даражасига етиб келган. 

Ришарлисон ("Эвертон")

Ўта иқтидорли дея таърифланадиган Ришарлисон ҳозир "Эвертон"да тўп тепмоқда. Ҳар сафар трансфер бозорида унга катта клублардан таклиф бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалади, бироқ бу хабарлар ҳалигача ўз тасдиғини топганича йўқ. Ёзда у кучлироқ жамоага ўтиши кутилмоқда. 

Ришарлисон ўз интервьюларида Чемпионлар Лигасида тўп тепишни истаётгани ва бунинг учун кучлироқ клубга йўл олишини кўп маротаба таъкидлаган. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, унга "Милан", "Атлетико" ва "Лион" томонидан қизиқишлар бор. Катта эҳтимол қаҳрамонимиз ёзда "ирислар" сафини тарк этади. 

Жованни Симеоне ("Верона")

Аллақачон Аргентина миллий терма жамоасида ўз дебютини ўтказган кичик Симеоне ҳозирги кунда фаолиятини А Серияда давом эттирмоқда. Аниқроғи, у камтарин бўлган "Верона" шарафини ҳимоя қилмоқда. У кучли жамоалар дарвозасини ишғол қилишга эришди. 

26 ёшли футболчи ёзги трансфер вақтида янги жамоага ўтиши кутилмоқда. Ҳозирда унга АПЛ, Ла Лига ва Франция чемпионати клубларидан бир нечта таклиф бор. "Монако" ҳам ёзда Диего Симеоненинг фарзандини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. 

Букайо Сака ("Арсенал")

"Арсенал"да тажрибасини янада бойитиб бораётган Сака ёзги трансфер вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. У 2018 йилдан буён "тўпчилар" либосида ўйнаб келмоқда. Мунтазам равишда Англия терма жамоасидан чақирув оляпти. У Евро-2020 мусобақасининг антиқаҳрмонларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлса-да, Сака Ла Лига ёки А Серияда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Ҳар ҳолда унга таклиф билан чиқаётган жамоалар талайгина. 

Андреа Белотти ("Торино")

Аллақачон 28 ёшни қаршилаган Белотти ҳалигача "Торино"да ўйнамоқда. Бироқ футболчининг туринликлар билан шартномаси ёзда якунланади. Шундан сўнг у жамоасини алмаштириши мумкин. Айни вақтда унга талаб анчайин ортган. Жумладан, "Ньюкасл", "Ювентус", "Милан" ва "Интер" Андреа атрофидаги воқеалларни диққат билан кузатиб боришмоқда. У қай даражадаги ҳужумчи эканини А Серияда исботлаб бўлган. 

Уилфрид Заха ("Кристал Пэлас")

Ҳар йили янги жамоага ўтиши тахмин қилинадиган яна бир асосий номзод. Заха нақадар иқтидорли бўлмасин, унга қизиқиш билдирадиган жамоалар томонидан аниқ жавоб берилмайди. "Кристал Пэлас" Премьер-лигада ўртамиёна жамоа ҳисобланади. 

Мутахассислар ва экспертлар Захани нисбатан юқори савияли жамоа сафида ўйнашини исташади. Яқинда "Daily Mail" нашрида Захага "Ньюкасл" томонидан қизиқиш бўлаётгани ва "ҳаккалар" ёзда уни сотиб олиши мумкинлигини ёзишди.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика