RU

Последние новости

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  3 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  30 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

Жамоасини ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиққан азаматлар №2 ФОТО Новости

Жамоасини ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиққан азаматлар №2 ФОТО

Кеча Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги 5та ўйин бўлиб ўтди.

Бир кун олдинги ўйинларда ўзини кўрсатган 5 нафар футболчи ҳақида мақола тайёрлагандик. Манба. Навбат кеча бўлиб ўтган баҳсларда қаҳрамон бўлганларга етиб келди.


Қозоғистон клуби биринчи марта Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади! Қўшниларимиз чемпиони Европанинг энг нуфузли мусобақасида ўйнайди. "Астана" Кипрнинг АПОЭЛЬ клуби қаршилигини енга олди. Дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучган "Астана" жавоб баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунда жамоанинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманья Максимовичнинг хиссаси катта бўлди. Ўз вақтида "Верона"да ўйнаган футболчи шу йилнинг февраль ойида Қозоғистон клубига келган. Жавоб баҳсида айнан у сўнгги дақиқаларда мезбонлар дарвозасига гол урди.


АПОЭЛЬ (Кипр) - "Астана" (Қозоғистон) 1:1 (биринчи ўйин 0:1)
Қаҳрамон - Неманья Максимович



"Манчестер Юнайтед" қайтди. Бир йиллик танаффусдан сўнг "қизил иблислар" Европа майдонига қайтди. Жамоа плей-оффда Бельгиянинг "Брюгге" клубини икки ўйинда ҳам таслим қилди. Манчестерда ўтган илк баҳсда Мемфис Депай дублга эришганди. Кечаги жавоб ўйинида Уэйн Руни хет-трикка эришди. Шу боис иккала футболчини қаҳрамон сифатида танладик.

"Брюгге" (Бельгия) - "Манчестер Юнайтед" (Англия) 0:4 (биринчи ўйин 1:3)
Қаҳрамонлар - Мемфис Депай ва Уэйн Руни



Беларуснинг БАТЭ клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига Сербия чемпиони "Партизан"ни енгиб йўл олди. Илк ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган БАТЭ жавоб баҳсида биринчи бўлиб гол урди. Игорь Стасевич томонидан киритилган тўп беларусларнинг имкониятини ошириб юборди. Тўғри ўйин давомида серблар иккита гол уришди, аммо бу кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлгани йўқ.

"Партизан" (Сербия) - БАТЭ (Беларусь) 2:1 (биринчи ўйин 0:1)

Қаҳрамон - Игорь Стасевич



"Байер" клуби Римнинг "Лацио" клуби тўсиғидан ўта олди. Италияда ташкил этилган баҳсда "Лацио" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб баҳсида эса немислар йирик ғалабага эришишди. Бу йирик ғалабага Хоқон Чалхоноглунинг тезкор голи замин яратиб берди.

"Байер" (Германия) - "Лацио" (Италия) 3:0 (биринчи ўйин 0:1)
Қаҳрамон - Хоқон Чалхоноглу



Ўтган мавсум Римнинг "Рома" клубига сотиб юборилган Сейду Думбия яна ЦСКАга қайтди. Африкалик футболчи бўлмаганида балки Москва клуби гуруҳ босқичига чиқа олмасмиди. Ҳар ҳолда айнан Сейду Португалияда битта, Москвадаги ўйинда иккита гол урди. Ҳақли равишда айнан Думбияни ЦСКАнинг қаҳрамони сифатида танладик.

ЦСКА (Россия) - "Спортинг" (Португалия) 3:1 (биринчи ўйин 1:2)

Қаҳрамон - Сейду Думбия



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика