RU

Последние новости

15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди Новости

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди

Янги мавсум олдидан Суперлига клублари таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади.

Тимур Кападзе жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида, иккинчи қисмини эса Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Олимпик"да ўтказади. У ижара асосида Кападзе жамоасига ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "темирйўлчилар"га тегишли.


Бундан ташқари, ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон Премьер лигасида бешинчи ўрин ва мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган Одил Абдумажидов ҳам ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. 21 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи "Металлург" клубига тегишли. У "Ордабаси"да ҳам ижарага ўйнаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдумажидов ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол уриб, 3та голли пас берган. Кубокда эса 6та беллашувда ўйнаган.

Жасур ҳам, Одил ҳам "Олимпик" билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Одил Абдумажидов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика