RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  12 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  221 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  1 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам чақирилган эди.

Бироқ якуний паллада ҳамюртимизнинг Қозоғистон ва Россия билан ўйинларда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Эсингизда бўлса, Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги Камерун ва Коста-Рика билан учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Барчасига аниқлик киритиш учун бугунги учрашувдан сўнг ярим ҳимоячига юзландик. 

- Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларда майдонга тушмайсиз. Айни пайтдаги ҳолатингиз қандай? Батафсил изоҳ бера оласизми?

- Бу йиғинларга таклиф қилингандим. Лекин жароҳатдан қайтганимга 20 кундан ошди. Жисмоний тарафдан тўлиқ тайёр эмаслигим учун клубим руҳсат бермади. Умид қиламанки, навбатдаги йиғинларга тайёр бўламан. 

- Бугунги учрашувни майдон ташқарисидан кузатдингиз. Бунда таассуротлар доим бошқача бўлади. Қозоғистонга қарши ўйин ҳақида қандай хулосаларингиз бор?

- Ўйиндан аввал тахмин қилгандим. Қозоғистон биздан кучли бўлмаган. Лекин билмадим нима учун одамлар бунчалик ваҳима қилиб ташлашди. Камерун ва Коста-Рика билан ҳам бемалол ўйнай олишимизни аввалги интервьюда таъкидлагандим. Кейинги рақибимиз Россия. Таркибида ёшлар кўп экан. Ютса бўладиган жамоа. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ. 

- Ижобий натижалар фақат ўртоқлик ўйини фонида шундай кўриняптими? Расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзгариб қолмайдими?

- Барчаси ўртоқлик баҳсларидан бошланади. Расмий турнирларда ҳам шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жорий йилги Суперлигани кузатдингизми? 

- Эсингизда бўлса, йил бошида айтгандим. "Насаф" ҳар йили шов-шув қилади, аммо якунда барибир 2-3 ўринни олади. Кубокни назарда тутмаганман. Шундай бўлиб чиқди. Охиригача чемпионликка курашиб келишди. Охири "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 

- "Пахтакор"нинг чемпионлиги ғолиблик руҳияти билан боғлиқми?

- "Пахтакор" барқарор ўйин кўрсатади. Гарчи кубокда "Навбаҳор"га, уйда "Насаф"га ютқазган бўлсада, чемпионатда муҳим баҳсларда ютишни билади. 

- Суперлигадаги интрига ниманинг ҳисобига юзага келди, деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Пахтакор"нинг бироз кучсизлангани билан боғлиқ. Олдингидан пасайган. "Насаф" "Пахтакор"нинг даражасига чиққани йўқ. "Пахтакор" уларнинг даражасига тушди. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси аъло даражада. Руди Гарсия билан ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат яна бошланади. 

- Қатардаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан Бразилияга мухлисман. 

- Осиё терма жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Дейлик Саудия Арабистонини?

- Саудия Арабистони қийин гуруҳга тушган. Улар мағлубиятга учраса ҳам чиройли футбол кўрсатади, деб ўйлайман. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика