RU

Последние новости

00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  27 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  157 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов бугунги машғулотлардан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Кеча соат тунги 03:00 да учиб келдим. Бугун биринчи машғулот. Олдимизда кўп вақт йўқ. Терма жамоа муҳитига тезроқ мослашиш керак. Чунки олдимизда жуда муҳим ўйинлар турибди. Биз тайёрмиз.

Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Жаҳон чемпионатига чиқсак, ҳаммамизга яхши бўлади. Мундиалда бошқа футболчиларимиз учун ҳам ўзларини кўрсатишга катта имконият бўлади. Остон Ўрунов, Аббосбек Файзуллаевларга ҳам йўл очилади.

Қирғизистонга қарши биринчи ўйинда қийналгандик, майдон ҳолати ёмон эди. Рақиб кучли, ҳозирги кунда рақибни менсимай тушиш ёмон оқибатларга олиб келади. Лекин ўз уйимизда ўйнамоқдамиз. Биз мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

БАА бошқа терма жамоаларга чиқиб, Ўзбекистондан очко олиб беришини сўраши нормал ҳолат. Биз буни кутгандик. Бундан келиб чиқиб, биз фақат ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак", -дейди Жалолиддин Машарипов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика