RU

Последние новости

16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  1 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  5 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш" Новости

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қийин ўйин бўлишини билган эдик. "Шўртан" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда иккита асосий футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу сабабли режаларимиз бузулиб кетди. Натижада захирадан футболчиларни тушуришга мажбур бўлдик. Аслида бу ерга кеча келиб машғулотлар олиб боришимиз керак эди. Айрим сабабларга кўра бугун тўғридан-тўғри келиб майдонга чиқдик. Ушбу омиллар ҳам таъсир қилади барибир. Чарчоқ аломатлари бор эди.

"Шўртан" билан олдинги ўйиндан кейин 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимиз жамоани тарк этди. Ундан кейин селекция ишларини амалга ошира олмаганмиз. Якунда қолган футболчилар билан ўйинларга тайёргарлик олиб борилган. Ҳозир ҳам таркибимизни аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Қарши ҳужумлардан вазият яратишга уриндик. Лекин, ҳужумларимизни якуни бўлмади. Олдинги ўйинларда ҳам кўрган бўлсангиз биринчи бўлимдан сўнг кучимиз қолмаяпти. Нима десам бўлади, таркибимизда тажрибали футболчилар кам. Жамоада ёшлар кўп. Жамоанинг ўртача ёши 21 ёки 22. Мақсадимиз жамоани Про лигада олиб қолиш",- дейди Абдурашидов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика