RU

Последние новости

14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0

Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда! Новости

Жаҳон футболининг тирик афсонаси 40 ёшда!

"PippoGOAL" блоги асосан Италия футболини ёритиб боради.

Бугун нафақат А Серия, балки бутун жаҳон футболидаги энг таниқли номлар учталигига кирадиган, бу ҳаётда Муҳаммад Али ва Роналдо Назариодан бошқасини тан олмайдиган, мағлубиятларни тан олмайдиган ва ўзини даҳо деб биладиган катта шахс ўзининг юбилейини нишонлаяпти — Златан 40 ёшда!

Швециялик футболчига тегишли рекордлар ҳақида алоҳида китоб ёзиш мумкин. Ёзувчи эмаслигимиз туфайли Ибрагимович фаолиятининг Италия футболига боғлиқ қисми билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириш билан кифояланамиз.

"Футболдаги Бенжамин Баттон" А Серияда 257 ўйин ўтказган. Италия чемпионати баҳсларида 148 та гол уриб, 64 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берган.

"Милан"нинг қизил-қора либосида 133 учрашувда майдонга чиққан футболчи 85 марта рақиб мухлисларини ранжитган (+32 ассист).

"Интер"нинг кўк-қора либосида ўтказилган 117 ўйини, урилган 66 голи ва оширилган 31 голли узатмаси бор.

Ибра "Кекса синьора" учун ҳам бегона эмас. У "Юве" учун 92 ўйинда 26 гол урган (17 ассист).

Бугунга қадар барча турнирларда 954 расмий учрашувда майдонга тушган Ибра 565 гол урган. 

У Италиянинг 4 карра чемпиони ("Кальчополи" можароси туфайли "Юве"даги чемпионлиги бекор қилинган).

У Италия кубогини 3 бор ютган.

У 2 бор А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлган.

У Италия чемпионатида 3 бор йил футболчиси деб топилган.

Таслим бўлма!

Автор :
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика