Жаҳон чемпионатида 4та гол урган футболчи Тошкент клуби машғулотларига қўшилди
13 фев 2024 12:10
Новости
Жаҳон чемпионатида 4та гол урган футболчи Тошкент клуби машғулотларига қўшилди
Суперлиганинг барча жамоалари қишки трансферлар вақтида таркибини кучайтиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" бир неча кун олдин Анталиядан қайтиб келди ва Тошкентда йиғинга киришди. Жамоанинг машғулотларида "Бунёдкор" футболчиси Амирбек Саидов ҳам иштирок этмоқда.
Ҳужумчи 2023 йил Индонезия мезбонлик қилган U-17 Жаҳон чемпионатида Канада, Испания, Англия дарвозаларига 4та гол урган эди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Саидов мавсумни "Олимпик"да бошлайдими ёки "Бунёдкор"да буни тез орада билиб оламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии