RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Бразилия - Аргентина учрашуви бекор қилинди Новости

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Бразилия - Аргентина учрашуви бекор қилинди

Жанубий Американинг икки мамлакат футбол ассоциацияси сешанба куни Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўтган йили бекор қилинган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини қайта ўтказилмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ўтказилган ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Бразилия — Аргентина ўйини Соқлиқни сақлаш агентлиги (Anvisa) ва полиция вакилларининг стадионда бўлиши туфайли 7-дақиқада тўхтатилганди. 

Сабаб шуки, Бразилиядаги карантин талабларига кўра, Буюк Британиядан келганлар 14 кун карантинда бўлиши керак эди. Аммо меҳмонларнинг АПЛда ўйновчи 4 ўйинчиси қайдномага киритилган ва улардан 3 нафари — Эмилиано Мартинес, Кристиан Ромеро ҳамда Жованни Ло Челсо майдонга тушганди, Эмилиано Буэндиа эса захирада қолдирилганди.

Натижада Бразилия полицияси ўйин вақтида стадионга тушиб келиб, 4 нафар аргентиналик футболчини майдондан олиб чиқиб кетишга уринган, оқибатда Аргентина миллий жамоасининг бошқа футболчилари ҳам майдонни тарк этишганди.

Ҳар икки давлат ҳам Жанубий Америка саралаш гуруҳидан жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Агар ўйин қайта ўтказиладиган тақдирда ҳам натижа ҳеч нарсага таъсир қилмайди, яъни Бразилия гуруҳда биринчи, Аргентина эса иккинчи ўринда қолади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика