Жаҳон чемпионати иштирокчиси иккинчи даврада «Олимпик»да бошлайди
11 июл 2023 07:34
Новости
Жаҳон чемпионати иштирокчиси иккинчи даврада «Олимпик»да бошлайди
«Андижон» матбуот хизмати футболчи Шерзод Эсановни Тошкентнинг «Олимпик» клубига ўтганини эълон қилди.
Футболчи йил сўнгги қадар ижара асосида тошкентликлар сафида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, 20 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячи «Андижон» сафига ўтган йилги мавсум бошида қўшилган. Ўшанда Про лигада «Андижон» таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 2 та гол урган. Ўзбекистон Кубоги доирасида эса 1 та ўйинда 1 та гол муаллифига айланган. Бу йил эса Эсанов Суперлигада дебютини ўтказди ва «Андижон» таркибида 5 та беллашувда қатнашди.
Шунингдек, Эсанов бу йил Ўзбекистон У-20 терма жамоаси сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритди ва Аргентинада ўтказилган мундиалда юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии