RU

Последние новости

13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  0 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  21 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  18 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли" Новости

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли"

"Обод" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларимизни табриклайман. Кутилган ўйинни намойиш этдик, аммо биринчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. "Андижон"дан бошқача ўйин кутгандик.

Энг муҳими ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритдик. Жамоада ички муҳит яхши, акс ҳолда бугун 10 киши бўлиб қолиб ютқазиб қўйган бўлардик.


- Яхши ўйнаб турган Норхоновни алмаштирдингиз...
- Норхонов оёғида муаммо борлиги учун алмаштиришимизни сўради. Шу боис унинг ўрнига бошқа ҳужумчи Алишер Шоғуломовни майдонга туширдик. Бугун "Обод" кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун майдонда нима бўлганини барча кўрдику.

- Яқинда Россия сайтида сизнинг интервьюингиз чоп этилди. У ердаги барча гаплар сизникими ёки бўрттирилганми?
- Россия матбуотида чоп этилган интервьюда барча гап ўзимга тегишли. Бироқ баъзи ўзбек сайтлари буни бироз бўрттириб юборишди. Мен терма жамоа ёки мураббий ҳақида фикримни билдирмаган эдим. Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун болалар футболида пасайиш бўлаётганини айтгандим. Ўзимнинг болаларим ҳам футбол ўйнашади. Барчасини кўриб турибман. Журналистларимиз мени Самвел Бабаянга қарши қилиб қўйишди. Бор гап шу", - дейди Жаъфар Ирисметов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика