RU

Последние новости

03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   2 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  11 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  16 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  53 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда Новости

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда

Маълумки бугун, аниқроғи яна бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, иккинчи жуфтлиги, жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Унда пойтахтнинг икки клуб финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Менимча бугунги учрашувда “қалдирғочлар”нинг имконияти юқори. Сабаби улар илк учрашувда ғалаба қозониб, жуда қулай имкониятни яратиб олганди. Бугун “Пахтакор” камида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши шарт. Аммо “Бунёдкор” бунга йўл қўядими йўқми, ўйин кўрсатади – дея гап бошлади Ирисметов. 

- Биласизми чемпионат билан кубок ўйинидаги фарқ катта. Айтайлик чемпионатда мағлуб бўлсангиз кейинчалик, яна тўғрилаб кетишингз мумкин. Кубокда эса иккита ёки битта ўйинда ҳал қилиш мумкин. Шунингдек голлар нисбати ҳам юқори ўрин тутади. Мисол учун кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Насаф” ўйинини оладиган бўлсак, “темирйўлчилар” ҳисобни очганидан сўнг, яна гол уришга қийналди. Бугун бу борада “Пахтакор”га ҳам осон бўлмайди. “Бунёдкор” таркиби асосан ёшлардан иборат бўлаётгани учун уларга кўпинча барқарорлик етишмаяпти. Шуниси аниқки, ҳар икки клуб ҳам финалга чиқиш учун борини бериб ўйнайди. “Шерлар” ҳам яхши жамоа. Уларда ғолиблик руҳи мужассам. 

- Иккинчи финалчи номаълум бўлиб турган бир пайтда Кубокни ким ютишини айтиш қийиндир. Агарда “Пахтакор” финалга чиқса, “Насаф” билан учрашув қизиқарли ва кескин ўтишини олдиндин таҳмин қилиш мумкин. “Бунёдкор” чиқса қаршиликлар ғолиб чиқиш ҳам мумкин. Чунки уларда тажриба кўп. Анчадан буён бир хил таркиб билан иштирок этиб келмоқда. Яна ким билади дейсиз. Бу шунчаки тахмин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси мухлислар финалда қайси жамоа ўйнаса ҳам роҳатлансин - дейди Жаъфар Ирисметов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика