RU

Последние новости

10:38Марат Бикмаев, Акмал Шорахмедов и Фарход Тожиев...  0 10:15Корентен Толиссо получил травму в матче с "Шальке"  0 10:01Месси забил 40 голов в 40 матчах за «Барселону» в 2017 году  0 09:21Зинедин Зидан: "Бетис" хорошо играет в футбол, и мы ожидаем сложный матч"  0 08:41Паулиньо забил за «Барселону» во втором матче подряд  0 08:20Защитник "Реала" Тео Эрнандес вывихнул плечо  0 08:02Юрген Клопп: "Мы пропустили слишком лёгкие голы, я уже устал от этого"  0 07:49Икарди забил 6 голов в 5 стартовых турах серии А 2-й сезон подряд  0 07:43Месси забил 300-й гол на «Камп Ноу»  0 01:35Дебютный гол Хамеса Родригеса помог «Баварии» разгромить «Шальке»  0 01:18«Челси» и «Манчестер Сити» интересуются самым молодым автором дубля в Серии А  0 01:09«Валенсия» со счётом 5:0 разгромила «Малагу», Дзадза оформил хет-трик  0 00:54«Челси» – «Ноттингем Форест». Азар впервые в сезоне выйдет в стартовом составе  0 00:33«Сельта» оштрафована за низкую посещаемость домашних матчей  0 23:56Полузащитник «Хетафе» Сибасаки, забивший «Барселоне», выбыл на 6 недель  0

28 дек 15:39
Новости

“J” лига ҳақида нималарни билишимиз зарур?

Теги :  ЯпонияJ лига
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев Япония юқори дивизионида иштирок этаётган “Жубило Ивата” клуби билан шартнома имзолади.

Шу тариқа футболчиларимиз тўп тепган мамлакатлар географияси яна кенгаядиган бўлди. Биз учун янги макон бўлган Японияда чемпионат қандай тизимда ўтказилади ва у қандай ривожланган? Шу ҳақида қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Япония профессионал футбол лигаси, бошқача айтганда, бугунги кунда "J" лигаси номи билан деярли бутун жаҳонга машҳур бўлиб улгурган. Ушбу пролига дастлабки тўрт дивизион баҳслари, шунингдек, Ямазаки Набиско ва Император Кубоги баҳсларини ўтказишга жавобгар.

ЯПОНИЯ "J" ЛИГАСИ
Ташкил этилган йили
: 1992.
Жамоалар сони: "J" 1 – 18, "J" 2 – 22, "J" 3 – 13, JFL – 16.
Амалдаги чемпиони: "Кашима Антлерс".
Энг кўп чемпионликка эришган клуби: "Кашима Антлерс" (8 бор).
Расмий сайти: www.j-league.or.jp.


"J" лига ташкил этилишидан олдин Японияда худди биздаги сингари профессионал клублар бўлмаган. Авваллари барча жамоалар Япония футбол лигаси баҳсларида иштирок этишган. Мухлисларнинг маҳаллий чемпионат ўйинларига қизиқиши у қадар юқори даражада эмас, стадионларнинг аҳволи ҳаминқадар эди. Миллий терма жамоа ҳам Осиёда кучлилар қаторига кира олмаган. Япония футбол ассоциацияси миллий биринчиликни профессионаллаштиришга қарор қилди ва шу йўл билан мамлакатда футболнинг тараққиёт дастурини тузиб чиқди. Унга кўра, барча эътибор пролигани тузиш ва уни аста-секинлик билан ривожлантириб боришга қаратилган эди.

1992 йил "J" лигани тузиш ҳақида қарор қабул қилинди. Саккиз жамоа биринчи дивизиондан, бир клуб эса иккинчи дивизиондан янги пролиганинг биринчи мавсумида қатнашиш учун рухсат олди. Шунингдек, "Шимицу С-Пульс" янги ташкил топди. Япония футбол лигаси ярим профессионал жамоалар иштирок этадиган лигага айлантирилди.

Янги лига расман 1993 йилнинг 15 май кунидан стартга чиқди. "Верди Кавасаки" ва "Йокогама Маринос" жамоалари ўртасидаги учрашув билан Япония футболи тарихида кескин ижобий ўзгаришларга қадам ташланди. Энг қизиғи, реклама ва жамоатчилик билан ишлашга яхши эътибор қаратилгани ишқибозларнинг футбол ўйинларини томоша қилгани стадионларга келишига сабаб бўлди. Бунгача миллионлар ўйини "самурайлар" мамлакатида оммавийлиги бўйича бейсбол, гольф ҳамда сумодан кейинги ўринда зикр этиларди. Қисқа фурсат ичида "J" лига мазкур спорт турларига муносиб рақобатга киришди. Эндиликда одамлар футболга ҳам катта қизиқиш билан муносабатда бўлишни бошлашди. Бунинг сабаби жамоаларнинг ўз таркибига машҳур ва фаолиятларини якунлаб бораётган футболчиларни қўшиб олаётгани билан боғлиқ эди. Ҳар бир учрашувлар кунида миллий телеканал энг камида бир учрашувни тўғридан-тўғри намойиш қилишни анъанага айлантирди. 1994 йилги мавсумда стадионларга мухлисларнинг ўртача ташрифи рекорд даражага етгани кузатилди - 19598. Бу натижа ҳозиргача янгилангани йўқ.

"J" лиганинг тез орада тараққий этишига қуйи дивизиондаги жамоаларнинг иложи борича тезроқ профессионал даражага кўтарилишга ҳаракат қилгани ҳам сабаб бўлди. Кейинги мавсумлар ичида ҳар йили клублар сони иккитадан ошириб борилди.


Ҳар доим юқорига кўтарилишлардан сўнг пастга шўнғиш кузатилади. Буни ҳар бир соҳада кузатиш мумкин. Уч йилда жуда тез тараққиётга эришган "J" лига навбатдаги уч йилликда ўзига хос инқирозга юз тутди. Чунки жамоалар фақат машҳур футболчилар ўз сафларига жалб этишга уриниб, катта миқдордаги маблағни ишлатиб юбордилар. Юлдузлар учун маош тўлаш ҳам яхшигина суммани талаб қиларди. Қолаверса, фақатгина хорижлик фахрий юлдузлар иштирокидаги учрашувларни кузатиш мухлислар учун қизиқарли бўлмай қолди. Яъни, яхши инфратузилмани шакллантирмасдан туриб, миллий чемпионат савиясини ошириш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Буни Япония тажрибаси исботлаб берди. 1996 йил мухлислар ташрифи кескин камайди. 1997 йилги мавсумда эса ўртача кўрсаткич 10131тани ташкил қилди. Ишқибозлар ташрифининг камайгани клублар ҳомийларини ҳам ташвишга солди. Улар энди жамоа учун аввалгидек маблағ сарфлашмаётганди. Тўғри инфратузилмани йўлга қўймасдан клубларга катта имкониятларга эга бўлган ҳомийларни бириктиришнинг фойдаси йўқлиги кўзга ташланди. Бу ҳолат биз учун ҳам сабоқ бўлиши табиий.

1998 йил лига тарихида яна бир кескин ўзгариш кўзга ташланди. "Йокогама Маринос" иқтисодий қийинчиликларга юз тутди. Жамоа ҳомийларидан бири саналган компаниянинг шартномани бекор қилгани сабабли "Маринос" молиявий муаммолар остида қолиб кетди. Бундай муаммога лигадаги деярли ҳар бир клуб дуч келди. "Фужита" компанияси "Беллмар Хурацика" жамоаси билан тузилган шартномада кўрсатилган пулларни тўлай олмаслигини билдирди. Натижада "Лиганинг қулаши" деб ном олган воқеа юзага келди. Агар пролига раҳбарияти қандайдир ўзгаришларга қўл урмаса, "J" лиганинг муваффақиятсизликка юз тутиши аниқ бўлиб қолди.
Ниҳоят, лига раҳбарлари ривожланишнинг нотўғри йўлидан кетаётганликларини пайқашди. Муаммоларга ечим топиш учун эса улар икки банддан иборат қоидаларни ишлаб чиқишди. Биринчидан, лиганинг 100 йиллик лойиҳаси қабул қилиниб, 2092 йилгача мамлакатдаги профессионал жамоалар сонини 100тага етказиш кун тартибидан ўрин олди. Яъни, ҳар бир мавсум учун биттадан профессионал талабларга жавоб берадиган клубни шакллантириш режалаштирилди. Жамоалар нафақат футбол, балки умуман спорт билан боғлиқ бўлган жиҳатлар бўйича ривожланиб бориши белгиланди. Лига раҳбарияти клубларнинг маҳаллий ҳомийлар билан алоқалари яхшиланишига умид қилишарди. Спорт иншоотлари қуриш, стадион ва клуб тизимини яхшилаш орқалигина ривожланиш тўғрисида ўйлаб кўриш мумкин бўларди.


Иккинчидан, инфратузилма бўйича талаблар ўзгартирилди, аниқроғи, қийинлаштирилди. Энди "J" лига икки дивизиондан иборат этиб белгиланди. Ярим профессионал жамоалар лигасидан тўққиз клуб ва "J" лигадан бир жамоа "J" 2 лигасини ташкил этишди. Аввалги биринчи дивизион эса учинчи лига сифатида фаолият кўрсатишга ўтди. "J" 2 лигасидаги клублар ҳам профессионал жамоалар олдига қўйилган шартларни бажаришга киришдилар. Натижада аста-секинлик билан қуйи дивизион савияси ортиб борди. Ҳозирга келиб, миллий терма жамоа таркибида "J" 2 лигасидан 3-4 нафар номзод футболчининг борлигини инобатга олсак, ўша қарорнинг нақадар тўғри бўлганлигини пайқашимиз мумкин.

Жамоалар лигаларга ўзларининг молиявий ва бошқа имкониятларига қараб ажратилди. Шу тариқа иккинчи дивизион клублари олдига ҳар жабҳа бўйича ўсиб бориш талаби қўйилди. "Оита Тринита", "Албирекс Ниигата" ҳамда "Кавасаки Фронтэйл" жамоалари секинлик билан шу йўлларни босиб ўтишди.

Шунингдек, мухлислар эътиборини миллий чемпионатга яна жалб қилиш мақсадида учрашувларда ғолибларни аниқлашда янгиликка қўл урилди. Эндиликда ҳар бир ўйинда қайсидир клубнинг ғалаба қозониши шарт этиб қўйилди. Агар баҳс дуранг билан якунланса, худди АҚШ чемпионатида бўлгани каби қўшимча вақт ва пенальтилар серияси белгиланиши қайд этилди. 2003 йилга келибгина буларнинг барчаси олиб ташланди. Бундан ташқари, 2004 йилгача чемпионат икки қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ғолиблари ўзига хос финал беллашувда тўқнаш келишарди. 2002 йил "Жубило Ивата" ҳамда 2003 йил "Йокогома Маринос" ҳар икки даврада ғолиб чиқиб, "плей-офф"га ўрин қолдиришмади. Кейин эса бу ҳолат регламентдан ўчирилди. Чемпионат форматининг ўзгариши Японияда одатий тарзда кузатиб турилади. Ҳозир ҳам мавсум алоҳида икки қисмдан иборат тарзда ўтказилиб, якунда финал учрашувларида давра ғолиблари ва умумий очко тўплашда энг яхши натижа қайд этган клублар плей-офф беллашувларида тўқнаш келишади.


2005 йилги мавсумдан бошлаб, "J" 1 дивизиони Европа биринчиликларида бўлгани сингари оддий мавсумдан иборат бўлди. Иштирокчилар сони эса 18тага етказилди. Япония футболининг муваффқиятлари ҳам ўшандан кейин яққол кўзга ташлана бошланди. Бунгача миллий терма жамоа уч бор Осиё Кубогида зафар қучди ва жаҳон чемпионатида икки марта иштирок этди. Лекин япон клублари Осиё Кубокларида умуман муваффақиятсиз ўйнаб келаётганди. Ниҳоят, барча ишларнинг тўғри йўлга қўйилгани жамоалар савиясини кескин даражада ошириб юборди.

Бир неча йил мобайнида гуруҳдан ҳам чиқа олмаган японлар тез орада қитъада гегемон сифатида эътироф этила бошлашди. Футболчиларни академияда тарбиялаш учун ишлаб чиқилган дастур ўз самарасини берди. Шунинг учун Европа клубларида кўплаб "самурайлар" фаолият юритиб келяпти. Ҳозирда япон жамоалари трансляция учун телевидение билан имзоланган шартнома, мухлисларнинг стадионга ташрифи ва атрибутлар сотуви, шунингдек, ҳомийлик шартномаларидан катта миқдорда пул ишлаб топишмоқда. Иккинчи дивизионда эса деярли барча клублар тўлиқ профессионал бўлиб шаклланиб улгурди.

"J" лига раҳбариятининг режасига кўра, шу йиллар ичида "J" 3 дивизионини ҳам шакллантириш асосий вазифа бўлиб турибди. Европанинг етакчи мамлакатларида бўлгани каби бирин-кетин қуйи лигалар ташкил этилади ва унда клублар босқичма-босқич профессионал савияга кўтарилиб боришларига имконият яратилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳудудлар чемпионатлари ва болалар ўртасидаги биринчилик ўтказишни ҳам "J" лига бир оз вақт ўтгач, ўз тасарруфига олмоқчи.
Айни пайтда уч лиганинг кўрсаткичларига фақат ҳавас қилиш мумкин. Юқори лигада ўртача ташриф 17968, иккинчи дивизионда 6973, учинчи лигада 2432 нафарни ташкил этмоқда! Учинчи лиганинг бизнинг вилоят чемпионатларига қиёслаш мумкин. Қуйи бўғин саналган “Япония футбол лигаси” беллашувларига ўртача 727 нафардан ишқибоз ташриф буюрмоқда. Қойил! Шундай эмасми? Шу лигалардан кейингина ҳудудий чемпионатлар ўтказилади. Унда умумий 134 жамоа биринчи ва иккинчи лигага бўлинган ҳолда турли ҳудудларда кураш олиб боради. Мактаблар ўртасидаги миллий чемпионат ҳам катта қизиқишни жалб этиб келмоқда. Унда Япониянинг 48 ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Учрашувлар телевидение орқали намойиш этиб келинади. Айни пайтда Осиёда энг кўп лицензияланган клубга эга эканлиги ҳам Японияда футбол борасида, унинг тузилмасини ривожлантиришдаги ишларнинг қай даражада ижобий эканини кўрсатади.

Япония мисоли кўрсатадики, ривожланиш учун аввало тўғри йўналишни танлаб олиш зарур. Акс ҳолда, футбол тараққиётида бир неча йилни бой бериб қўйиш ҳеч гап эмас. Клубларга бўлган талабларни кучайтириш, уларни назорат қилиш орқали бемалол жиддий қадамларни ташласа бўлади. Бу борада хориж тажрибаларидан ўрганиш зарар қилмайди.

Ушбу мақолада Япониянинг "J" лигасининг ривожланиш йўлига назар ташладик. Агар биз ҳам ишларни тўғри йўлга қўядиган бўлсак, шу мамлакат чемпионати ёки унга яқин даражага чиқиб бориш имкониятига эгамиз. Бунинг учун жиддий интилиш, ҳаракат ва меҳнат зарур бўлади.


Беҳзод Назаров


Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди

Япон лигаси бир қатор Осиё давлатларини легионер мақомидан чиқарди

Фозил Мусаев: "Осиёнинг энг кучли лигасига ўтдим деб ўйлайман"

Рейтинг: +4   

Комментарии

+7   
28 дек 15:51:00
Olg'a Uzbekiston Biz senga ishonamiz
Ман 4та гап цкидим булди етади сабрим етмади
+2   
28 дек 16:28:32
Quvondiq Muzaffarov
Men hammasini erinmasdan o'qib chiqdim va shunday xulosaga keldim. Bizda klublarni xususiylashtirish zarur. Futbolchilarning maoshlarini kamaytirib, xomiylarga solinadigan soliqlarning foizini kamaytirish zarur. Birinchi liga klublarining har biriga maktab ochishini majbur qilib qo'yish kerak xullas amalga oshiriladigan ishlar ko'p. Buning uchun pflda katta islohotlarni amalga oshirish zarur
+1   
28 дек 16:19:49
Happy day 04.05
100 yillik reja tuzvolishganakan qoyleee 2092 yilda Yaponiya joxonda titan bolarkande bizada osha voxtga borbam eski homom eski tos boladi
   
28 дек 22:12:11
LUKAS
Fozil davay samuraylaga ozbekca futbolli korsatib qoy zora oyinini korib kozlari ocilib ketarmidi gazini bosuvur malades
   
28 дек 20:03:10
sherjahon777
Ответ на комментарий пользователя EAbdumalik
Ажойиб макола булибди!! Охиргача окиб чикдим!! Булар 100 лик дастур кабул килган экан, биздаги ПФЛ эса бугунин уйлайди!!
Albatta bugunini uylaydi ertaga urniga boshqasi utirib qolsa soqqadan qoladida "yotib qolguncha otib qol" deyishadiku
   
28 дек 19:44:26
EAbdumalik
Ажойиб макола булибди!! Охиргача окиб чикдим!! Булар 100 лик дастур кабул килган экан, биздаги ПФЛ эса бугунин уйлайди!!
   
28 дек 18:32:28
Abdulg‘affor
Mana haqiqy futbol mana haqiqiy infratuzilma.
   
28 дек 16:19:20
Murabbiy
Qoyile muhlislar uchun futbol oynaladikan
-2   
28 дек 15:44:20
GARETH BALE
Salom sizni yangi《APL BEST LIGA 》ga taklif etaman https://eplmanager.com/oz/I-JPZP-65KH yoki kod bilan JPZP-65KH
< посмотреть последние новости
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: