RU

Последние новости

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  5 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  7 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

Июнь ойида "Реал Мадрид" скаутлари ва мураббийлари Тошкентга келади Новости

Июнь ойида "Реал Мадрид" скаутлари ва мураббийлари Тошкентга келади

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби мутассаддилари билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактабини очиш, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.

Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг июнь ойида юртимизга “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари ташриф буюришади.

Ташриф доирасида юртимизда фаолият юритаётган болалар футболи мураббийлари учун семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа турли тадбирлар ўткаилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари,  “Бунёдкор” стадионида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Реал Мадрид Кубоги” мусобақаси ўтказилади.  Ушбу мусобақани “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари бевосита стадиондан кузатиб боришади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика