RU

Последние новости

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  0 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  1 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи" Новости

Июнь-июль лауреатлари. Миржалол Қосимов - "Энг яхши мураббий", Жавоҳир Сидиқов - "Энг яхши футболчи"

Маълумки, сайтимиз томонидан ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийси аниқлаб келинмоқда.

Биз истисно тариқасида июнь ва июль ойларининг энг яхшиларини битта қилиб беришга қарор қилдик. Бунга сабаб июнь ойида олий лигада фақат учта тур ўтказилди, июлда эса чемпионатнинг қолдирилган ўйинларини ҳисобга олмасак, асосан Кубок баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўтган икки ойда бир нечта мураббийлар ўзларини кўрсата олишди. Хусусан, "Локомотив"дан Мирко Йеличич, "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев, "Металлург" мураббийлар штаби, аммо биз барча натижаларни таҳлил қилган ҳолда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топдик. 

Май ойида клубга қайтган Қосимов аввалига кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмади. "Бунёдкор" дастлаб Ғузорда "Шўртан"га мағлуб бўлди, кейинчалик ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.


Лекин июнь-июль ойларига келиб жамоанинг ғалабали ўйинлари бошланди. Аввалига "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик "Локомотив" ва "Насаф" клублари устидан зафар қучилди. "Бунёдкор" шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг чорак финал баҳсларида "Нефтчи"ни ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этди. Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда Миржалол Қосимовни "Энг яхши мураббий" деб топишга қарор қилдик, чунки "Бунёдкор" айнан Қосимовнинг жамоага қайтиши туфайли яна аввалги мавқеига қайта бошлади. 

Футболчилар ўртасидаги рақобат кескин кечди дея олмаймиз. Масалан, Достон Ҳамдамов ҳамма ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмади. "Бунёдкор"да кўпроқ Жавлон Иброҳимов бир текис ўйин намойиш эта олди. "Локомотив"да эса Икром Алибоев ажралиб турди. Лекин биз "Энг яхши футболчи" сифатида Жавоҳир Сидиқовга тўхталдик. "Қўқон-1912" плеймейкери ўтган икки ой ичида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Аслида Сидиқов мавсум бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. 

Жавоҳир Сидиқов июнь ойида "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" каби клубларга қарши майдонга тушиб, майдонда бошқалардан ажралиб турди. Қолаверса, июлда ўтказилган U-22 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоамиз етакчисига айланди. Унинг БАА дарвозасига киритган голи бемалол мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига даъвогарлик қила олади. Ўйламизки, Сидиқов иккинчи даврада ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этади.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика