RU

Последние новости

17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  0 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  22 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3

Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман» Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман»

«Обод»нинг олий лигадан четлатилиши турнир жадвалининг қуйи қисмидаги курашни янада кескинлаштирди.

Бунга қадар пойтахт жамоасининг яққол аутсайдер мақомида бўлиб тургани ундан юқорироқдагиларни бироз хотиржам қилиб қўйганди. Хавфли зонага яқин клублардан бири «Сўғдиёна» ҳам энди бор эътиборини кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолишга қаратади.

Игорь Шквирин шогирдлари ҳали элитадаги «прописка»ларини расман чўздиришгани йўқ. Биз навбатдаги тур олдидан Жиззах жамоаси ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов билан суҳбат уюштирдик.

- Ихтиёр, «Сўғдиёна» мавсумни омадсиз ўтказяпти. Клубда бунинг сабаблари муҳокама қилиняптими?

- Ҳақиқатан ҳам, жорий йил жамоамиз кўнгилдагидек ўйин намо-йиш эта олмаяпти. Бунинг натижасида турнир жадвалидаги ҳолатимиз ҳавас қилмайдиган даражага келиб қолди. Ҳар бир учрашувдан кейин сиз айтган муҳокамалар бўлади. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинади.

- Ўша муҳокамаларда мағлубият ва дурангларнинг сабаблари ўрганиляптими?

- Албатта, мураббийлар ҳар бир деталга тўхталишади. Ҳамма айб ўзимизда. Юзага келтирилаётган қулай вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз.

- Мавсумни Даврон Файзиев билан бошлаб, Игорь Шквирин бошчилигида давом эттиряпсизлар. Бу мураббийнинг футбол фалсафаси қандай экан?

- Игорь Анатольевич кўпроқ паслар ёрдамида ўйин ташкил этишга эътибор қаратади. Шунингдек, футболчилардан тўпни назорат қилиш ва жамоадошига аниқ етказиб беришни талаб қилади.

- Футболчилар қисқа фурсатда янги талабларга мослашиб олишдими?

- Ҳа, ҳаммаси жойида, кўникдик.

- Маош масаласида муаммо йўқми?

- Вақтида бўлмаса ҳам бериб туришибди.

- Шу жиҳат ҳам жамоанинг ўйинига салбий таъсир ўтказмаяптимикан?

- Агар маошлар вақтида бериб турилса, футболчилар майдонга юқори кайфиятда тушишади. Шахсан мен ўйинга унчалик таъсири ўтказмаса керак, деб ўйлайман.

- «Обод»нинг олий лигадан четлатилганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бундан бироз ранжидим. Чунки жамоада истеъдодли ёшлар бор эди. Мавсум якунига етаётган бир паллада улар энди қаерда тўп суришади?

- ПФЛнинг қарори тўғри бўлдими ёки жамоани истисно тариқасида мавсум охиригача олий лигада қолдириш керакмиди?

- Менимча, шундай йўл тутишса, зиён қилмасди. Лекин ПФЛ қарор чиқариб бўлди, энди уни ҳеч ким ўзгартира олмайди.

- «Сўғдиёна» ҳали хавфли зонани тарк этиб улгургани йўқ. Жамоа кучлилар сафида қолишни уддалай оладими?

- Насиб қилса, албатта, қоламиз. Шунга интиляпмиз.

- Шартномангиз муддати қачон якунланади?

- Шу йилнинг декабрь ойида.

- Сизни келаси мавсум бошқа жамоада кўриб қолсак, бундан ажабланмаймиз...

- Таклифлар бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрман. Лекин ҳозир бор эътиборим «Сўғдиёна»нинг ўйинларига қаратилган. Қолган учрашувларда ижобий натижага эришиб, кучлилар сафидаги ўрнимизни сақлашимиз лозим.

- Фаолиятингиз давомида сизга келишилган ўйинларда иштирок этиш таклифини беришганми?

- Йўқ, бундай ҳолатлар бўлмаган. Таклиф тушса ҳам, жавобим тайин. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳозиргача келишилган ўйинларда умуман иштирок этмаганман.

- Олий лигада сиз тўп сурадиган амплуадаги энг кучли футболчилар сифатида кимларни айтган бўлардингиз?

- «Локомотив»дан Марат Бикмаев, «Насаф»дан Драган Черан, ўзимиздан эса Санжар Рашидов.


маълумот учун

ИХТИЁР ТОШПЎЛАТОВ

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Сўғдиёна»

Таҳсил олган жойи: Янгиер футбол интернати

Биринчи мураббийлари: Эргаш Шералиев, Беҳзод Муҳиддинов

Илк профессионал клуби: «Машъал»

Ҳавас қиладиган футболчиси: Криштиану Роналду

Мухлислик қиладиган жамоаси: «Реал Мадрид»

Яхши кўрган таоми: палов

Ёқтирган автомобиль русуми: «Каптива»

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика