RU

Последние новости

16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  1 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  3 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  4 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7

Ихтиёр Тошпўлатов: "Сўғдиёна”да ҳар бир ўйинда гол уришни мақсад қилиб тушдим" Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: "Сўғдиёна”да ҳар бир ўйинда гол уришни мақсад қилиб тушдим"

"Машъал" клуби ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи даврани Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида ўтказди.

Айтиш мумкинки, ҳужумчи иккинчи даврада ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатишга эришди. Тошпўлатов жиззахликлар асосий ҳужумчиси сифатида 5та гол уриб жамоа тўпурарига айланди. Биз мавсум тугагач Ихтиёр билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Анъанавий саволимиз, қаерда туғилгансиз ва футболга қандай кириб келгансиз?
- 1993 йилда Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳрида туғилганман. Ёшлигимда дастлаб таэквондога борардим. Кейинчалик футболга бўлган муҳаббатим ортиб Янгиер футбол интернатига боришга қарор қилганман. У ерда биринчи мураббийларим Эргаш ака ва Бекзод ака бўлишган. Улар менга дастлабки сабоқларни беришган. Футбол интернатида 2008 йил охирига қадар таҳсил олганман.

- Интернатда кимлар билан бирга ўқигансиз?
- Бирга ўқиганлар орасида Аббосбек Махсталиев, Сардор Раҳмонов каби футболчилар бор эди. Яна кўплаб ўйинчилар ҳозирда биринчи лигада ўйнашмоқда.


- Кейин "Машъал" академиясига ўтгансиз тўғрими?
- Тўғри. Янгиер футбол интернати раҳбари Омон ака менга Муборакка "Машъал" академиясига боришимни айтдилар. Менимча "Машъал" вакиллари раҳбарияга мурожаат қилишган. Шундай қилиб академияга бордим ва Борис Степанович қўл остида таҳсил олганман.

- Академияда қайси футболчилар билан ўқигансиз?
- Улар орасида энг машҳури ҳозир "Металлург"да ўйнаётган Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобланади.  

- Кейин ёшлар терма жамоаси билан ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашгансиз...
- Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоада Осиё чемпионатида иштирок этгандим. Жаҳон чемпионатига йўлланма олгандик. Бироқ мураббийлар мени Жаҳон чемпионатига олиб кетишмаганди. Албатта, бундан хафа бўлгандим. Бироқ жамоадошларимга мундиалда фақат омад тилагандим.

- 2011 йилдан буён "Машъал"да олий лигада ўйнадингиз.
- Бу жамоадаги фаолиятимдан нолимайман. Мураббийлар мени ҳужумчи ва ярим ҳимоячи сифатида ўйнатишарди. Кўплаб ўйинларда майдонга тушганман. Лекин тан оламан кўп гол ура олмаганман.

- Ёзда "Сўғдиёна"га ўтдингиз. Кимдан таклиф бўлди?
- Даврон Файзиевнинг ўзи менга таклиф билан чиқди. Аслида биринчи даврада камроқ майдонга тушганим учун "Машъал" раҳбариятидан мени бошқа клубга ижарага беришларини сўрагандим. Раҳбарият мени тушунди ва қўйиб юборди.

- Даврон Файзиев сизга асосий таркибдан жой кафолатланганини айтганмиди?
- Йўқ. Менимча ҳеч бир футболчига асосий таркибда доим ўйнайсан деб айтилмаса керак. Ёзда йиғинга борганимда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Ўзимни кўрстаганим учун бўлса керак асосий ҳужумчи сифатида ўйнашда давом этдим.


- "Машъал"да 5 йил давомида 2та гол урган экансиз. "Сўғдиёна"да ярим даврада 5та гол уриб клуб тўпурари бўлдингиз. Бу йилги сермаҳсуллик нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Ўзимга ишонганим билан боғлиқ бўлса керак. Жиззахга келганимда ҳар бир ўйинда гол уришни мақсад қилиб тушдим. Бекорга мени майдонга туширишмаганини исботлашга уриндим. Шукур бешта гол урдим. Аммо бу у қадар мақтанарли натижа эмас деб ўйлайман, бундан ҳам кўпроқ гол урсам бўларди.

- Демак "Машъал" сизни "Сўғдиёна"га ижарага берган?
- Ҳа, ҳуқуқий жиҳатдан "Машъал"га тегишлиман. Муборак клуби билан яна бир йиллик шартомам бор. Янги мавсумни қайси клубда бошлашим маълум эмас. Мавсум энди тугади ва бироз хордиқ чиқариб олишимиз керак. Барчаси декабрь ойи ўрталаридан кейин маълум бўлади.

- "Сўғдиёна"дан қандай таассуротлар қолди?
- Ажойиб таассуротлар олдим. Жамоада бирдамлик жуда юқори экан. Ҳеч бир футболчи четда қолиб кетмайди, барча бирга ва аҳил экан.

- Қайси ўйинчилар билан яхши чиқишиб кетдингиз?
- Ўтган йил ҳам бу ерда ўйнагандим. Деярли барча футболчилар таниш. Шу боис барча билан яхши муносабатдаман. Сафарларга борганда бир сафар Жаҳонгир Жиямуродов, бир сафар Иззат Абдуллаев билан бир хонада турдик.

- "Сўғдиёна" учун мавсум қандай ўтди деб айта оласиз?
- Менимча мавсум клуб учун яхши ўтди. Сабаби йил бошида "Сўғдиёна" олдига 10-ўрин вазифаси қўйилган экан. Мавсумни айнан шу ўринда якунладик ва раҳбарият бундан қониқди деб ўйлайман.


- "Сўғдиёна" мухлислари ҳақида нима дея оласиз?
- Жиззахда футболга қизиқиш кучли. Стадионга доим минглаб мухлислар келиб жамоани қўллаб туришди. Иссиқми ёки совуқми фарқи йўқ, доим келиб "Сўғдиёна"ни қўллаб-қувватлашди.

- Мавсумнинг энг яхши футболчилари деб кимларни айта оласиз?
- Ўзим ҳужумчи бўлганим учун Темурхўжа Абдухолиқов мавсумнинг энг яхши футболчи бўлди деб ўйлайман. У бежизга тўпурар бўлмади. Йил кашфиёти сифатида "Обод" ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновни айтган бўлардим. Бу футболчи илк бор олий лигада ўйнаб 10дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди.

- Бу йил қайси дарвозабонларга гол уришда кўпроқ қийналдингиз?
- "Насаф" билан ўйинда Санжар Қувватов мени анча қийнади. У билан бирга "Машъал"да ўйнаганмиз. Бундан ташқари "Бунёдкор" билан баҳсда Муроджон Зуҳуров ҳам ўз дарвозасини яхши қўриқлаганди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика